Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги учта чегара назорат ўтказиш пункти 24 соатлик режимга ўтди.

Қирғизистоннинг Баткен вилоятида жойлашган “Қадамжай-Водил ”, “ Чечме -Чашма” ва “Ак-Кыя-Ок кия” автомобиль назорат ўтказиш пунктлари энди сутка давомида фаолият юритади. Маълум қилинишича, янги тартиб ёзги туристик мавсум муносабати билан 2026 йил 1 октябрга қадар амал қилади. Ушбу чегара пунктлари орқали фақат Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳамда транспорт воситалари ҳаракатланиши мумкин. Манба.  

Read more

TRACECA доирасида ягона электрон транзит рухсатномаси жорий этилади.

Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Украина TRACECA бўйича ягона транзит рухсатномаси келишувини имзолади. Янги ETR тизими ташувчиларга иштирокчи давлатлар ҳудуди орқали алоҳида миллий рухсатномаларсиз транзит амалга ошириш имконини бериши мумкин. Мутахассислар фикрига кўра, бу тизим чегарадан ўтиш жараёнини тезлаштиришга хизмат қилади. ТРАCЕCА Европа, Кавказ ва Осиё мамлакатларини боғлайдиган асосий халқаро транспорт йўлакларидан биридир. Бугунги кунда […]

Read more

Ҳурматли миллий ташувчилар!

Россиянинг АСМАП маълумотларига кўра, рухсат этилган максимал массаси 12 тоннадан ортиқ бўлган транспорт воситалари томонидан федерал аҳамиятга эга бўлган жамоат йўлларига етказилган зарарни қоплаш учун пуллик йиғиш тизимининг ишлаши билан боғлиқ масалалар (Платон тизими), тизим оператори «РТИТС» МЧЖ йўналишни реконструкция қилиш (автоматик равишда) масаласи бўйича маълумот тақдим этди. Манба.

Read more