Биргаликда кўпга эришамиз!
  • en
  • ru
ХЙТ ТИЗИМИГА КИРИШ

ХЙТ тизимига кириш 2 та асосий босқич – ҳалқаро (ХЙТ Конвенцияси, 1975 й.) ва миллий (тегишли миллий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар) билан тартибга солинади.

Ҳалқаро – Тизимга киришнинг асосий тамойиллари ХЙТ Конвенциясининг (1975 й.)  2-қисми, 9-иловасида келтирилган:

II-қисм

ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАР УЧУН ХЙТ КИТОБЧАСИДАН ФОЙДАЛАНИШГА РУХСАТНОМА

Минимал шартлар ва талаблар

1. Бажарилиши керак бўлган миимал шартлар ва талабларХЙТ тизимига киришни истаган шахслардан қуйидаги минимал шартлар ва талабларга амал қилиш талаб этилади:

а) ҳалқаро ташувларни амлаг ошириш бўйича тажрибани ёки ҳеч бўлмаганда мунтазам халқаро ташиш билан шуғулланиш қобилиятини тасдиқловчи далилларни (ҳалқаро ташишни амалга ошириш учун лицензияни мавжудлиги ва бошқалар.) мавжудлиги.

б) барқарор молиявий ҳолат.

c) ХЙТ Конвенциясини қўллаш тўғрисидаги билимларни тасдиқловчи далиллар.

д) божхона қоидалари ёки солиқ қонунчилигининг жиддий ёки такрорий бузилишларининг йўқлиги.

е) уюшма олдидаги мажбуриятларнинг ёзма декларациясида ушбу шахс:

(i) Конвенция бўйича талаб қилинадиган барча божхона расмиятчиликларига жўнаш божхона жойларида, йўналишдаги божхона жойларида ва етказиб бериш манзили божхона жойларида риоя қилади;

(ii) агар ваколатли органлар томонидан Конвенциянинг 2-моддаси 11-бандига мувофиқ талаб қилинса, Конвенциянинг 1-моддаси 2 ва 8-бандларида кўрсатилган суммаларни тўлаб беради;

(iii) бирлашмаларга миллий қонунчиликда рухсат этилган даражада юқорида кўрсатилган минимал шартлар ва талаблар тўғрисидаги маълумотларни текширишга имкон беради.

Миллий даражада – тизимга кириш ЎзР Вазирлар маҳкамасининг 02.12.2021 й. 727-сонли «Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»  Қарорини 2-иловаси:  «Ўзбекистон Республикаси ташувчиларига халқаро йўлларда ташиш дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти» билан тартибга солинади. Хусусан, ушбу ҳужжатда қуйидагилар мавжуд:

2-боб. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома олиш талаблари ва шартлари

5. Ариза берувчи рухсатнома олиш учун Конвенцияга 9-илованинг II қисми 1-бандида назарда тутилган қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

а) автомобил транспортида халқаро юк ташиш тажрибаси ёки имконияти (автомобилда халқаро юк ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия) мавжудлиги;

б) Конвенцияда назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайдиган барқарор молиявий ҳолатга эга бўлиши;

в) Конвенцияни қўллаш тўғрисидаги билимларга эга эканлигини тасдиқловчи сертификатлар (гувоҳномалар) мавжудлиги;

г) ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида ариза олинган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилик ҳужжатлари бўйича бартараф этилмаган қонун бузилиши ҳолатларининг мавжуд эмаслиги;

д) ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида ариза олинган кундан эътиборан бир йил ичида бартараф этилмаган солиқ қонунчилик ҳужжатларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари мавжуд эмаслиги;

е) кафолат уюшмаси олдидаги мажбуриятлар тўғрисидаги декларацияни имзолаш, бунда ариза берувчи:

жўнатувчи, оралиқ ва манзилдаги божхона органида Конвенция талаблари асосида барча божхона тартиб-тамойилларига риоя қилиши;

Конвенция 11-моддаси 2-бандига асосан божхона органлари томонидан талаб қилинса, Конвенциянинг 8-моддаси 1 ва 2-бандларида назарда тутилган суммаларни тўлаши;

кафолат уюшмасига Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида рухсат берилган доирада ушбу банднинг шартлари ва талаблари тўғрисидаги маълумотларни текширишга рухсат бериши шарт.

3-боб. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишга рухсатнома олиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар

6. Рухсатнома олиш учун ариза берувчи ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ аризани тўлдирган ҳолда ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали юборади.

7. Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

ариза берувчи ёки унинг ваколатли ходимлари, шунингдек, ҳайдовчилар паспорт маълумотларидаги жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, ХЙТ дафтарчасидан фойдаланган ҳолда халқаро автомобил транспортида юк ташишни ташкил этиш касбий малакага эгалиги тўғрисидаги сертификатлар (гувоҳномалар) рақамлари ва уларнинг берилган санаси, ишга қабул қилганлик тўғрисида буйруқ рақамлари ва санаси;

транспорт воситаларининг маркалари, давлат рақами белгилари, идентификация рақамлари (VIN), транспорт воситасининг ариза берувчи тасарруфида бўлиш муддати, халқаро юк ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия рақамлари ва берилган санаси;

хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлиқ маблағлари — транспорт воситалари, бинолар, иншоотлар, автотранспорт воситалари, асбоб-ускуналар ва бошқа мол-мулк мавжуд бўлган бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ ҳисобга олинган бошқа мулкка эга эканлиги, амортизацияни ҳисобга олган ҳолда қолдиқ ёки баланс қиймати бўйича маълумот (умумий қиймат базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз бараваридан кам бўлмаслиги лозим).

8. Ушбу Регламентнинг 7-бандида назарда тутилган маълумотларнинг тўғрилиги учун ариза берувчи жавобгардир. Ариза берувчи ҳайдовчилар ва транспорт воситалари тўғрисида тақдим этилган маълумотларни доимий равишда янгилаб туриши лозим.

9. Ариза берувчидан ушбу Регламентнинг 7-бандида кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

10. Ариза берувчи томонидан ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишга рухсатнома олиш учун тақдим этилган маълумотлар Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва Кафолат уюшмаси бунинг аксини исботламагунча ишончли ҳисобланади.