Биргаликда кўпга эришамиз!
  • en
  • ru

ҲЙТ тизими ва унинг Ўзбекистон Республикасида қўлланилиши

Халқаро автомобил ташувлари жараёнида юклар бир ёки бир нечта давлатларнинг ҳудуди ва чегараларини кесиб ўтганда уларнинг ҳар бирининг божхона органлари ушбу соҳадаги амалдаги миллий қонунчиликдан келиб чиққан ҳолда ўзларининг миллий назорат тизимлари ва ушбу ташиш тартибларини қўллайдилар.

Ушбу тизимлар ҳар бир давлатда фарқ қилади, лекин кўпинча ҳар бир чегарада юкни текшириш, кафолат талабларини қўллаш (банк кафолатлари, депозитлар, божхона облигациялари, юк ва жавобгарлик суғуртаси, кафиллик ва бошқалар) ва/ёки транспорт воситаларини кузатиб боришни ўз ичига олади. Уларнинг мақсади ҳар бир давлат ҳудудидан транзит ўтказишда ташилаётган товарларга нисбатан тўланмаслик хавфи мавжуд бўлган божхона (ва/ёки бошқа) божлар ва йиғимларни қоплашдан иборат.

Ҳар бир транзит мамлакатда алоҳида қўлланиладиган бундай чора-тадбирлар юкларни ташиш жараёнида автотранспорт ташувчилар учун катта харажатлар, кечикишлар ва ишламай қолишлари билан боғлиқ. Бу юк ташиш муддатининг ва унинг таннархининг сезиларли даражада ошишига олиб келади ва натижада ҳаларо автомобил ташувларида қулайликнинг ривожланишига ёрдам бермайди.

Божхона транзит тизимларини ўз ичига олган ХЙТ (ҳаларо йўллардаги ташувлар) тизими ягона божхона қоидаларини жорий этиш ва бир нечта давлатларнинг ҳудудида ягона божхона ҳужжатини қўллаш орқали божхона назорати остидаги товарларни халқаро ташишни максимал даражада осонлаштириш учун мўлжалланган бўлиб, давлатлар (ХЙТ Конвенциясини имзолаган давлатлар) ва транзит мамлакатлар учун божхона нуқтаи назаридан зарур бўлган ишончлилик ва кафолатларни таъминлайди. Айнан шу масадлардан келиб чииб, ташувчилар дуч келадиган қийинчиликларни зарурий назоратини йўқотмасдан, божхона ва бошқа назорат қилувчи органлар учун хавфларни оширмасдан камайтиришга мўлжалланган ХЙТ тизими ишлаб чиқилган.

Юкларни халқаро ташиш бўйича божхона конвенцияси (ХЙТ Конвенцияси/TIR Convention, 1975 йилда қабул қилинган) –  ҳозир амалдаги тахрирда (https://unece.org/ru/info/Transport/TIR/pub/350949), ХЙТ китобчасидан фойдаланган ҳолда юкларни халаро автомобил ташиш тартиб-қоидаларини осонлаштирадиган ва соддалаштирадиган асосий воситадир.

У ХЙТ Конвенциясини имзолаган ҳар бир мамлакатда барча иштирокчилар учун тенглик ва ягона қоидаларни кафолатлайдиган халқаро ҳаракат тамойилларини давлат ва хусусий сектор учун белгилайди. ХЙТ тизимининг асосий афзалликлари шаффофлик, кўп йиллар давомида синовдан ўтган ягона меъёрлар, ХЙТ китобчасидан фойдаланиб юкларни ташиш пайтида амалдаги тартиб бузилиши ҳолатларида конвенцияни имзолаган давлатларнинг божхона органлари учун зарарни/олинмаган фойдани ХЙТ китобини максимал кафолат миқдорида қоплаш, божхона расмийлаштируви тартибини соддалаштириш ва тезлаштириш, хавфни камайтириш, шунингдек ушбу тизимни энг қулай ва функционал тизим сифатида халқаро миқёсда тан олишдан иборат. Шунингдек, бундай ташувларни амалга оширадиган давлатлар учун ягона кафолат ҳужжати – “ХЙТ китоби” (TIR Carnet) ёрдамида амалга ошириш имкониятини яратди. ХЙТ китоби билан юкларни ташиш жараёнида транспорт воситани муҳрланган юк бўлинмасини мажбурий божхона кўригидан ўтказишга ҳожат қолмайди, чунки (автотранспорт воситалари учун ҳам, юк ташувчи компаниялари учун ҳам) ягона кўп босқичли кириш тизими яратилди, юкнинг хавфсизлиги ва яхлитлигини кафолатлайдиган, бундан ташқари, божхона органларининг даъволари юзага келган тақдирда, барча керакли тўловларнии максимал кафолат доирасида қоплайдиган халқаро кафолатлар занжири мавжуд бўлди. Шу билан бирга, ХЙТ жараёни давомида ташиш вақти тезлашади, шунингдек божхона органларига (қўшимча назорат тартиб-қоидаларини қисқартириш орқали) қўшимча қулайлик яратади. Шундай қилиб, давлатлар томонидан барча зарур кафолатларни йўқотмасдан ташувчилар учун кўплаб маъмурий тўсиқлар олиб ташланади, шу билан бирга хавфлар камайтирилади ва биринчи навбатда давлат идораларининг иши соддалаштирилади.

ХЙТ Конвенциясини (1975) (2-модданинг 6-банди, шунингдек 3-илованинг 9-қисми) мувофиқ  бутун дунё бўйлаб (миллий кафолатли уюшмалар ва ХЙТ китоби эгалари орқали), тегишли ваколатли органларга ХЙТ бўйича зарур маълумотлар ва статистик маълумотларни тўплаш ва тақдим этиш, миллий кафолатли бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқа халқаро кафолат тизимини самарали ташкил этиш ва ишлаши, шунингдек ХЙТ китобларини чоп этиш ва тарқатиш учун жавобгар бўлишга ваколатли халқаро ташкилот мавжуд. Ҳозирда бундай ташкилот Ҳалқаро автомобил транспорти Иттифоқи (IRU, бош қароргоҳи Женева ш., Швейцарияда жойлашган) ҳисобланади.

Айни пайтда (2024 йил январ ҳолатига) 78 та давлат ХЙТ Конвенциясининг (1975 й.) аъзоси бўлиб, 65 мамлакатда ХЙТ тизими ишга туширилди ва фаол фойдаланилмоқда.

ХЙТ тизими остида хавфларни камайтириш, жараёнларни тезлаштириш ва соддалаштириш ва барча операцияларни реал вақт режимида кузатишга қаратилган турли хил электрон воситаларни (SafeTIR, TIR-EPD, AskTIRweb)  фаол жорий этиш ва қўллаш туфайли ҳозирги вақтда юкларни халқаро автомобил транспорти билан боғлиқ барча ҳаракатлар ХЙТ Конвенциясини (1975) электрон шаклида,  eTIR ХЙТ номи билан яхши танилган,  фаол ўтиши кузатилмоқда.

ХЙТ тизими замонавий талаблар ва тенденциялар билан ҳамнафас бўлиб, бу рақамлаштиришни ривожлантиришдан ташқари, илғор логистика ечимларини жорий этишни ҳам талаб қилади.

Шу муносабат билан, таъминот занжири ишини соддалаштириш ва тезлаштириш учун битта ХЙТ китоби билан божхона назорати остида товарларни юклаш ва тушириш мумкин бўлган жойларнинг умумий сонини 4 дан 8 гача оширишга қарор қилинди. Шунингдек, ҳозирда БМТ ЕИК ҳомийлигида ХЙТ ташувларид субпудратчилар ва ваколатли жўнатувчилар/олувчилардан фойдаланиш бўйича фаол мунозаралар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг 31.08.1995 й. 131-I-сонли қарорига мувофиқ ХЙТ Конвенциясига (1975) қўшилди. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ХЙТ Конвенцияси (1975 й.) бўйича ваколатли орган бўлиб Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги божхона қўмитаси,)  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14 октябр 1996 й. 422-ф-сонли қарори билан Ўзбекистон халқаро автомобил ташувчилар уюшмаси (AIRCUZ) кафолатловчи бирлашма ҳисобланади. AIRCUZ халқаро автомобил транспорти Иттифоқи (IRU) нинг ҳақиқий аъзоси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасида ХЙТ тизими доирасида В2C (божхона ташувчилар божхонага), В2В (ташувчилар ташувчиларга, IRU орқали) ва C2C (божхонадан  божхонага, БМТ ЕИК орқали) орқали ўзаро алоқаларни таъминловчи барча зарур электрон хавф-хатарларни бошқариш воситалари жорий этилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси биринчилардан бўлиб eTIR тизимини жорий этиш учун барча зарур воситалар ва механизмларни тўлиқ жорий этди ва 2022 йилнинг декабр ойида биринчилардан бўлиб ХЙТ Конвенциясининг 11-иловасига (1975 й.) тўлиқ мувофиқ равишда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида электрон кафолат ёрдамида (қоғоз ХЙТ китоби ўрнига) ташувни амалга оширди. Шундай қилиб, eTIR процедураси бўйича ташувларни мунтазам равишда амалга ошириш имконияти намойиш этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ягона интерактив давлат хизматлари портали (https://my.gov.uz/ru/service/555), орқали ХЙТ Конвенцияси (1975 й.) талабларига тўлиқ мос равишда ХЙТ тизимига (жисмоний ва юридик шахсларга ХЙТ китобларидан фойдаланишга) рухсат бериш тўлиқ электрон жараёнини жорий этган биринчи давлат бўлди. Шундай қилиб, ХЙТ тизимидан фойдаланмоқчи бўлган тадбиркорлик субъектлари учун ушбу жараён сезиларли даражада тезлаштирилди ва соддалаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида битта ХЙТ китоби учун максимал кафолат қопламаси 100 000 евро эквиваленти (Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида – “сўм”) ҳисобланади.

ХЙТ Конвенциясининг 0.8.3 тушунтириш хатида кўрсатилган товарларни (тамаки ва алкоголли маҳсулотлар), пиво, вино ва хом тамаки бундан мустасно, ХЙТ китобидан фойдаланган ҳолда (ҳар қандай миқдорда/ҳажмда ва таркибда) ташиш тақиқланади. Тақиқланган товарлар “уйғунлаштирилган товар тавсифи ва кодлаш тизими”га мувофиқ қуйидаги кодлар бўйича таснифланади: 22.07.10; 22.08; 24.02.10; 24.02.20; 24.03.11; 24.03.19.

                                    ХЙТ тизими халқаро автомобил транспортини соддалаштириш ва савдони

                                                     осонлаштириш учун қулай ва самарали воситадир.