Биргаликда кўпга эришамиз!
  • en
  • ru
УЮШМА АЪЗОЛАРИ
  • Уюшманинг Устави ва бошқа ички меъёрий ҳужжатларини, шунингдек бошқарув органларининг қарор ва талабларини эътироф этадиган, тўланиши лозим бўлган бадалларни ўз вақтида тўлайдиган юридик шахслар Уюшма аъзолари бўлиши мумкин.
  • Умумий йиғилиш аъзоликнинг турли тоифаларини ўрнатиши мумкин.
    Уюшма аъзолигига қабул қилиш Уюшмага кириш истагини билдирган ташкилотнинг ёзма аризаси асосида ва тўланиши лозим бўлган аъзолик бадали у томонидан тўланиши билан амалга оширилади.
    Қабул қилиш тўғрисидаги ариза ва ҳужжатлар Котибият томонидан қабул қилиниб, Уюшма Кенгашида кўриб чиқилади, у эса Уюшмага қабул қилиш бўйича Умумий йиғилишга таклиф киритади.
    Умумий йиғилиш Уюшма Кенгашининг қарорини тасдиқлайди ёки рад қилади.
  • Уюшма аъзолари қуйидаги мажбуриятларни оладилар:
  • Уюшманинг Таъсис шартномаси ва Устави қоидаларига риоя қилиш, шунингдек таъсис хужжатлардаги максадларга эришишга йуналтирилган Умумий йиғилиш, Уюшма Кенгаши ва Котибияти қарорларини бажариш ва Уюшма олдида турган вазифаларни ҳал этишда фаол иштирок этиш;
    –  Уюшмада ташкил этиладиган  фондларга кириш ва аъзолик бадалларини, шу жумладан валюта бадалларини ўз вақтида ва тўла ҳажмда тўлаш, шунингдек Уюшма олдидаги бошқа моддий мажбуриятларни бажариш;
    – Уюшма фаолияти билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотларни бепул тақдим этиш;
    – Ўзбекистон Республикаси қонунларида ва таъсис ҳужжатларда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.
  • Уюшманинг ҳар бир аъзоси Уюшма Котибиятига ундан чиқишда ёзма хабар тақдим этган тақдирдагина ундан чиқиш хуқуқига эга бўлади.
  • Исталган аъзонинг Уюшмада аъзолиги тугатилиши мумкин:                                                                                                                                                                                                               – агар ушбу аъзонинг фаолияти Уюшма вазифаларига зид бўлса, кейинчалик Умумий йиғилишда тасдиқланиши билан Уюшма Кенгашининг қарори бўйича;
    – агар у Уюшма бошқаруви органларининг Уставга зид бўлмаган қарорларини бажармаётган бўлса;
    – шунингдек ушбу аъзо 3 ой давомида беглиланган бадалларни ёки Уюшма аъзолари умумий йиғилиши қарорига кўра тўланиши лозим бўлган бошқа суммаларни тўламаган тақдирда, ёхуд юридик шахс тугатилганда ёки фаолияти тўхтатилганда.
  • Уюшма аъзолигидан чиқиш ёки чиқариш пайтида илгари тўланган аъзолик ва бошқа бадаллар қайтариб берилмайди.