2024-йил 1-июндан бошлаб Грузияга кириш учун тиббий суғурта талаб қилинади. Бу талаб юк машиналари ҳайдовчиларига учун ҳам амал қилади.

1-июндан бошлаб Грузияга кириш учун тиббий суғурта талаб қилинади. Бу талаб юк машиналари ҳайдовчиларига учун ҳам амал қилади. Тиббий суғурта шошилинч амбулатория хизматлари учун камида 5000 AҚШ доллари ёки евро ва 30000 AҚШ доллари ёки евро стационар даволаниш учун харажатларини қоплаши ва бу мамлакатда бўлиш муддати давомида амал қилиши керак. Суғурта йўқлиги учун жарима 300 […]

Read more

Транспорт соҳасида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Махкамов Остона шаҳрида Қозоғистон Республикаси Транспорт вазири Марат Карабайев билан ишчи учрашуви ўтказди. Учрашувда томонлар ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш, темир йўл ва автомобил транспорти, транспорт инфратузилмасини қуриш йўналишида ўзаро ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама этишди. Хусусан, “Ўзбекистон – Aфғонистон – Покистон” темир йўл қурилиши лойиҳасини […]

Read more

Россия. Қозоғистон билан чегарадаги “Маштаково” халқаро назорат-ўтказиш пунктида портал инспекция -текшириш мажмуаси ўрнатилган жойларда йўл қопламасини таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

2024-йилнинг 14-майидан 22-майига қадар Россиядан Қозоғистонга чиқиш йўналишидаги “Маштаково” назорат-ўтказиш пунктида (Оренбург вилояти) ўрнатилган портал инспекция мажмуаси ҳудудида йўл қопламасини тиклаш бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилади. 2024-йил 23-майдан 31-майгача Қозоғистондан Россияга кириш йўналишидаги назорат-ўтказиш пунктида ўрнатилган портал инспекция- текшириш мажмуаси ҳудудида ҳам худди шундай ишлар амалга оширилади. Таъмирлаш ишлари давомида портал мажмуасидан фойдаланган ҳолда юкларни […]

Read more

Беларусия. 2024-йил 25-майдан бошлаб республика автомобил йўлларида автотранспорт воситаларининг ўқига юк кўтаришда вақтинчалик чекловлар жорий этилади.

Транспорт ва коммуникациялар вазирлигининг 2024-йил 24-апрелдаги 28-сон қарори билан республика умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларига нисбатан автотранспорт воситалари ва ўзиюрар транспорт воситаларининг ўқларига юк ташишда вақтинчалик чекловлар жорий этилган. 2024-йил 25-майдан 31-августгача бўлган даврда асфалт-бетон қопламали республика автомобил йўлларида (уларнинг участкаларида) соат 11.00 дан 20.00 гача, кундузи ҳаво ҳарорати 25 даражадан юқори бўлганида битта ўқга максимал […]

Read more

Ўмон Султонлиги билан транспорт логистика соҳасидаги ҳамкорлик ривожлантирилади.

Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган “III Тошкент халқаро инвестиция форуми” доирасида Транспорт вазири Илҳом Махкамов бугун Ўмон Султонлиги савдо, саноат ва инвестицияларга кўмаклашиш вазири Қайс бин Муҳаммад ал-Юсуф бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди. Транспорт вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда томонлар мамлакатларимиз ўртасида транспорт логистика соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишди. Хусусан, авиақатновларни ривожлантириш, логистика марказларини […]

Read more

Россия ва Қозоғистон чегарасида “Казанское” халқаро назорат-ўтказиш пункти орқали транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

2024-йил 15-апрелдан бошлаб Россия ва Қозоғистон чегарасидаги “Казанское” автомобил назорат-ўтказиш пункти иши вақтинча тўхтатилди, дея огоҳлантиради “Росгранстрой” матбуот хизмати. Чекловлар қўшни давлат ҳудудидаги сув тошқини туфайли жорий қилинган. “Росгранстрой” Федерал давлат муассасасининг Урал бўлими маълум қилишича: Қозоғистон Республикаси ҳудудидаги сув тошқини туфайли Россия Федерацияси билан чегарадаги Қозоғистоннинг “Қизил-Жар” назорат-ўтказиш пункти орқали автотранспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилди. […]

Read more

Автомобил транспортида юк ташувларини ривожлантириш бўйича Руминия билан келишув имзоланди.

Бухарест шаҳрида автомобил ташувлари масалалари бўйича Ўзбекистон-Руминия қўшма комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги делегацияси Руминия транспорт ва инфратузилма вазирлиги вакиллари билан автомобил транспортида халқаро юк ташувлари соҳасини ривожлантириш, ушбу жараёнда миллий ташувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш масаласини муҳокама этишди. Учрашув якунида томонлар 2024-йилнинг 1-апрелидан икки томонлама ва транзит юк ташувларини рухсатномасиз тизимда […]

Read more

Қозоғистонда сув тошқинлари туфайли айрим йўллар ёпилди.

“КазAвтоЖол” матбуот котиби Сакен Дилдахмет республика ахборот штабининг брифингида маълум қилганидек, 2024-йил 12-апрелдан олтита вилоятдаги республика аҳамиятига молик 13 та магистралда барча турдаги транспортлар ҳаракати чекланган, хусусан: Оқмола вилояти: Кўкшетау – Aтбасар автомобил йўлининг 120-184 км; Екатеринбург – Олмаота автомобил йўлининг 856-917 км; Ақтўбе вилояти: Қандиоғаш – Эмба – Шалқар – Ирғиз автомобил йўлининг 3-92 […]

Read more

Тошкентга юк машиналарининг кириши ва ҳаракатланиши бир кунга тақиқланади.

2024 йил 9-апрел соат 17:00 дан бошлаб юк машиналари учун Тошкент шаҳрига кириш 24 соатга тўлиқ ёпилади ва юк машиналарни ҳаракати тақиқланади. 9 апрел соат 17:00 дан 10 апрел 17:00 га қадар Рамазон Ҳайити нишонланиши муносабати билан Тошкент шаҳрига юк автомобилларининг кириши ва ҳаракати бутунлай тақиқланади. Бу ҳақда пойтахт ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди. […]

Read more

Миллий юк ташувчиларимизга Эслатма!

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобил транспортида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш Қоидаларига мувофиқ, автотранспорт воситаларининг рухсат этилган массаси бўйича меъёрлар белгиланган. Aвтотранспорт воситаларининг ўқларига тушувчи рухсат этилган оғирлиги автотранспорт воситаларининг умумий рухсат этилган массасига риоя қилинганда якка йетакчи ўққа тушувчи оғирлик 11,5 тоннадан, бошқа ўқларга эса 10 тоннадан ортиқ бўлмаслиги керак. […]

Read more