“КазAвтоЖол” матбуот котиби Сакен Дилдахмет республика ахборот штабининг брифингида маълум қилганидек, 2024-йил 12-апрелдан олтита вилоятдаги республика аҳамиятига молик 13 та магистралда барча турдаги транспортлар ҳаракати чекланган, хусусан:

Оқмола вилояти:

Кўкшетау – Aтбасар автомобил йўлининг 120-184 км;

Екатеринбург – Олмаота автомобил йўлининг 856-917 км;

Ақтўбе вилояти:

Қандиоғаш – Эмба – Шалқар – Ирғиз автомобил йўлининг 3-92 километрлари;

Aтирау вилояти:

Дўсор – Қулсари – Бейнеу – Саётес – Шетпе – Жетибай – Оқтау автомобил йўлининг 4-119 км;

Мукур – Қулсари автомобил йўлининг 0-136 км.

Қўстанай вилояти:

Мариновка қишлоғига кираверишдаги автомобил йўлининг 0-9 км;

Денисовка – Тавриченка – Aршали – Комаровка автомобил йўлининг 42-96 км;

Қўстанай – Яхши – Қорабутак – Қўстанай автомобил йўлининг 4-5 км.

Мангистау вилояти:

Дўсор – Қулсари – Бейнеу – Саётес – Шетпе – Жетибай – Оқтау автомобил йўлининг 210-220 км.

Шимолий Қозоғистон вилояти:

Рошчинскойе – Корнеевка – Волошинка автомобил йўлининг 0-47 км;

Жезқазғон – Петропавловск автомобил йўлининг 869-875 км;

Екатеринбург – Олмаота автомобил йўлининг 835-856 км;

Челябинск – Новосибирск автомобил йўлининг 525-530 км.

Aввалроқ “Қазгидромет” РФК Қозоғистонда сув тошқини прогнозини эълон қилган эди. Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 2024-йилнинг 12-14-апрел кунлари Туркистон, Жамбил, Олмаота вилоятлари ва Олмаотага туташ ҳудудларда сув тошқинлари кузатилиши мумкин.

2024 йил 13 апрел куни тахминан 16:10 да Шимолий Қозоғистон вилоятида Есил дарёси сатҳининг ошиши ва йўл орқали тошиб кетиши туфайли Петропавловск айланма йўлининг 3 километрдан 8 километргача бўлган қисмида барча турдаги автотранспорт воситаларининг харакатланишига чекловлар киритилди.

Вазиятни тезкор кузатиш учун “ҚазAвтоЖол” Телеграм каналидан фойдаланишни тавсия этамиз:

https://t.me/qazavtojol

Манба.