Ўзбекистон Республикаси ҳудудида катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобил транспортида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш Қоидаларига мувофиқ, автотранспорт воситаларининг рухсат этилган массаси бўйича меъёрлар белгиланган.

Aвтотранспорт воситаларининг ўқларига тушувчи рухсат этилган оғирлиги автотранспорт воситаларининг умумий рухсат этилган массасига риоя қилинганда якка йетакчи ўққа тушувчи оғирлик 11,5 тоннадан, бошқа ўқларга эса 10 тоннадан ортиқ бўлмаслиги керак. Колган рухсат этилган масса нормаларини қуйидаги расмда кўришингиз мумкин.

Юк ташувчилардан ва юк автомобили ҳайдовчиларидан оғир вазнли ва катта ҳажмли юкларни ташишда белгиланган меъёр талабларига риоя қилишларини сўраймиз.