Бухарест шаҳрида автомобил ташувлари масалалари бўйича Ўзбекистон-Руминия қўшма комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги делегацияси Руминия транспорт ва инфратузилма вазирлиги вакиллари билан автомобил транспортида халқаро юк ташувлари соҳасини ривожлантириш, ушбу жараёнда миллий ташувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш масаласини муҳокама этишди.

Учрашув якунида томонлар 2024-йилнинг 1-апрелидан икки томонлама ва транзит юк ташувларини рухсатномасиз тизимда амалга ошириш бўйича келишувга эришди.

Манба.