2024 йил 9-апрел соат 17:00 дан бошлаб юк машиналари учун Тошкент шаҳрига кириш 24 соатга тўлиқ ёпилади ва юк машиналарни ҳаракати тақиқланади.

9 апрел соат 17:00 дан 10 апрел 17:00 га қадар Рамазон Ҳайити нишонланиши муносабати билан Тошкент шаҳрига юк автомобилларининг кириши ва ҳаракати бутунлай тақиқланади. Бу ҳақда пойтахт ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Истисно фавқулодда транспорт воситалари ва махсус транспорт воситаларига бўлади.

Манба.