AIRCUZ миллий ташувчиларни Европа Иттифоқи давлатларида ташувларни амалга оширишда эҳтиёткор бўлишга чақиради.

Сўнгги вақтларда Ўзбекистон миллий ташувчилари Европа Иттифоқи давлатларидаги пудратчилар иштирокидаги турли ишончсиз ташув схемалари сабабли муаммоларга дуч келаётган ҳолатлар кўпаймоқда. Шу муносабат билан AIRCUZ халқаро ташувларни амалга оширишда бир қатор муҳим тавсияларга эътибор қаратишни сўрайди. 📌Ташувчиларга асосий тавсиялар: 1️⃣ Фақат ишончли ва текширилган буюртмачилар, экспедиторлар ва юк жўнатувчилар билан ишлашга ҳаракат қилинг. WhatsApp, Telegram ва […]

Read more

Миллий ташувчилар диққатига: Россияда пуллик йўллар учун тўловлар божхона органлари томонидан текширилади.

2026 йил 1 сентябрдан Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2021 йил 29 июндаги 1052-сон қарорига киритилган ўзгартиришлар кучга киради. Янги тартибга мувофиқ, халқаро автомобиль ташувларини амалга оширувчи транспорт воситаларининг Россиядаги умумий фойдаланишдаги пуллик автомобиль йўллари ва уларнинг пуллик участкаларидан фойдаланганлик учун тўловларни амалга оширганлиги божхона органлари томонидан ахборот тизимлари орқали текширилади. 🔎 Текширув транспорт воситасининг давлат рўйхатидан […]

Read more

Туркманистонда хорижий фуқароларни миграция ҳисобидан ўтказиш онлайн шаклга ўтказилди.

Туркманистон Давлат миграция хизмати хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни миграция ҳисобидан ўтказиш тартибини электрон шаклга ўтказди. 💻 Янги онлайн хизмат орқали хорижий фуқаролар: • турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиши; • мамлакатда бўлиш муддатини узайтириши; • миграция ҳисобидан чиқиши мумкин. Хизматдан хорижий фуқароларнинг ўзлари, шунингдек уларни қабул қилувчи жисмоний шахслар, меҳмонхоналар, таклиф қилувчи ташкилотлар ва […]

Read more

Қозоғистон навигация пломбаларини қўллашнинг 2-босқичига ўтишни вақтинча кечиктирди.

Қозоғистонда ЕОИИ ҳудудида ташувларни кузатиб боришнинг 2-босқичи бошланиши муносабати билан зарур миқдордаги навигация пломбаларини етказиб беришда кечикиш юзага келди. Натижада навигация пломбалари вақтинча етишмаслиги сабабли 2-босқич талабларига тушадиган барча ташувларга уларни қўллаш имкони бўлмади. Шу муносабат билан транзит юкларни ўз вақтида расмийлаштириш, транспорт воситаларининг тўпланиб қолиши ва бекор туришининг олдини олиш мақсадида Қозоғистоннинг ваколатли органлари […]

Read more

Латвия–Беларусь чегарасидаги пункт ёпилиши ЕИ чегараларида юк машиналари навбатини оширди.

2026 йилнинг 31 июль куни Латвия Беларусь билан чегарадаги «Патерниеки» автомобиль ўтказиш пунктини вақтинча ёпди. У мазкур икки давлат ўртасидаги ягона фаол автомобиль ўтказиш пункти эди. Расмий маълумотларга кўра, ёпилишга техник муаммолар сабаб бўлган. Ҳозирга қадар пункт орқали ҳаракат қайта тикланмаган. Натижада юк оқими Беларусьнинг Европа Иттифоқи билан бошқа чегара ўтказиш пунктларига йўналтирилди. Ҳафта охирида […]

Read more

ЕОИИда навигация пломбаларини қўллаш бўйича истиснолар рўйхати тасдиқланди.

Евроосиё иқтисодий комиссияси Кенгашининг 2026 йил 9 июлдаги 71-сон қарори билан божхона транзитида навигация пломбаларини қўллаш татбиқ этилмайдиган товарлар, товар тоифалари, ҳолатлар ва шартларнинг расмий рўйхати тасдиқланди. Халқаро автомобиль ташувлари учун ҳужжатда, жумладан, қуйидаги истиснолар назарда тутилган: • гуманитар ва техник ёрдам юклари; • тирик ҳайвонлар; • инкубация тухумлари; • оғир вазнли ва (ёки) йирик […]

Read more

eTIR уч мамлакат ва Каспий денгизини ўзаро боғлайди.

Илк бор Озарбайжон, Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида, Каспий денгизи орқали eTIR операциялари амалга оширилди. Ушбу янги юк ташувлари муҳим аҳамиятга эга бўлган “Ўрта йўлак” бўйлаб транзит жараёнида юқорироқ самарадорлик, тезлик ва хавфсизликни таъминлайди. Озарбайжон ва Туркманистон ўртасида Каспий денгизи орқали тўлиқ рақамли TIR операцияларининг йўлга қўйилиши ҳамда кейинчалик Ўзбекистонга транзит амалга оширилиши туфайли Хитой ва […]

Read more

Aфғонистон билан транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг 26-июл куни Қобул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Махкамов ҳамда Aфғонистоннинг Транспорт ва авиация вазири Муҳаммад Фозил Мазлум ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар давомида икки давлат ўртасида автомобил ташувларини ривожлантириш, миллий ташувчилар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда Aфғонистон ҳудудида Ўзбекистон ташувчиларидан ундириладиган йиғимларни мақбуллаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Томонлар йиғимлар миқдорини […]

Read more

Арманистон чегара назорат-ўтказиш пунктларида электрон навбат тизими жорий этилади.

Арманистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига мувофиқ, мамлакатнинг давлат чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктларида юк автомобиллари ҳаракатини ташкил этишнинг янги тартиби жорий этилади. Янги тартибга кўра, юк автомобиллари чегара назорат-ўтказиш пунктига фақат махсус ташкил этилган тўпланиш майдони орқали кириши мумкин бўлади. Бу амалда чегарадан ўтиш учун электрон навбат тизими жорий этилишини англатади. Шу билан бирга, тез бузиладиган маҳсулотларни ташувчи […]

Read more

Черногория рақамли eCMR юк хатларига ўтмоқда.

Албания ва Шимолий Македониядан кейин Черногория Ғарбий Болқонда 2026 йилда e-CMR тизимига қўшилган учинчи мамлакат бўлади. Черногория БМТнинг Халқаро автомобил юк ташиш шартномаси тўғрисидаги конвенсиясига (CMR) оид рақамли протокол — eCMRга қўшилган 42-давлатга айланди. Бу Черногорияда автомобил транспортида юк ташишда қоғоз шаклидаги ҳужжатлардан бутунлай воз кечиш йўлидаги муҳим қадам бўлиб, халқаро автомобил ташувларида электрон юк […]

Read more