Ўзбекистон TIR тизимида автомобил транспортини тўлиқ рақамлаштиришда қўшни давлатларга қўшилиб, етир миллий дастурини муваффақиятли амалга оширди.

Тожикистондан сочма юкнинг жўнатилиши Ўзбекистон учун илк  eTIR операцияси бўлди.

Бундан олдин IRU ва БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси (UNECE) томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси учун миллий еТИР иловасидан фойдаланиш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилган эди. Ушбу машғулотларда Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан чегарасидаги асосий чегара назорат ўтказиш пунктлари вакиллари иштирок этдилар.

UNECE томонидан ишлаб чиқилган миллий eTIR иловаси мамлакатларга eTIR тизимини жорий этишни тезлаштириш учун ушбу тайёр ечимдан фойдаланиш имконини беради. Унинг Ўзбекистонда жорий этилиши Марказий Осиёда TIR тизимини рақамлаштириш йўлидаги яна бир муҳим босқич бўлиб, қоғозсиз савдони янада самарали ва хавфсиз ривожлантиришга хизмат қилади.

Шунингдек, IRU БМТ Европа иқтисодий комиссияси (UNECE), Тожикистон ва Қирғизистон божхона органлари ҳамда ушбу мамлакатлардаги ўз аъзолари — AIRCUZ ва ABBAT уюшмалари вакиллари билан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида eTIR тизими ёрдамида транспорт операцияларини йўлга қўйиш масалалари бўйича учрашувлар ўтказди.

Жорий йил бошида Қирғизистон ва Тожикистон eTIR тизимидан фойдаланган ҳолда дастлабки иккита транспорт операциясини амалга оширди ва бу минтақада транзит ташувлар учун рақамли ечимларни жорий этишга туртки бўлди.

Манба.