Довольных клиентов
AIRCUZ
УЮШМА ТЎҒРИСИДА
ҲАЛҚАРО АВТОМОБИЛДА ТАШУВЧИЛАР УЮШМАСИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
Ҳалқаро автомобилда ташувчилар Уюшмаси (AIRCUZ) юкларни ҳалқаро миқёсда ташишни ривожлантиришга қаратилган ва уюшма аъзоларини хорижий давлатлар, уларнинг юридик ва жисмоний шахслари билан автомобил транспорти соҳасида ўзаро фойда келтирувчи муносабатларини ўрнатишга қаратилган нотижорат жамоавий ташкилот ҳисобланади.
AIRCUZ Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 1995 йил 9 июнда рўйхатга олинган. (қайд этиш рақами 668). Уюшма Ҳалқаро автомобил транспорти иттифоқининг (МСАТ-IRU, Женева) ҳақиқий аъзоси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 октябрдаги №422Ф қарори билан Уюшмага, юкларни ҳалқаро ташувларда CARNET TIR китобчасидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш Божхона Конвенцияси бўйича Ўзбекистон Республикасида худудий кафолатловчи бирлашма бўлиш ҳуқуқи берилган.
Уюшма халқаро транспорт хизматлари бозоридаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида яхши ишбилармонлик обрўсига эга бўлган 1500 дан ортиқ миллий транспорт компанияларини бирлаштиради Уюшма аъзолари ихтиёрида 20 000 га яқин юк автотранспорт воситалари мавжуд. AIRCUZга аъзо халқаро ташувчилар транспорт хизматларини юқори сифатли кенг кўламини тақдим этадилар. Ўзбекистон ҳалқаро автомобил ташувчилар уюшмаси халқаро ташишларда автомобил транспортини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш ҳамда ҳамкорликнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари ва корхоналари, халқаро ва хорижий ташкилотлар, хорижий мамлакатлар автомобил ташувчилари бирлашмалари ва иттифоқлари билан ҳамкорлик қилади. Халқаро автомобил транспорти билан боғлиқ масалалар бўйича халқаро ва миллий ташкилотларда уюшма аъзоларининг манфаатларини тақдим этади ва ҳимоя қилади. Уюшма аъзоларига бевосита алоқаларни ўрнатиш, хорижий шериклар билан қўшма корхоналар ташкил этишда ёрдам беради. ХЙТ китобчаси остида ҳалқаро юк ташиш тўғрисидаги божхона Конвенциясига (1975) мувофиқ амалга оширилган транспорт жараёнлари учун кафолатни ўз зиммасига олади. Уюшма аъзоларини халқаро ташувлар учун зарур бўлган ҳужжатлар билан таъминлайди. Халқаро автомобил транспортида ташиш билан боғлиқ Ўзбекистон Республикасининг Қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этади. Хорижий ва миллий шериклар билан музокаралар олиб боради ва уюшма аъзоларига тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатишда, хорижий фирмалар билан қўшма корхоналар ташкил этиш ва ҳамкорликнинг бошқа шаклларини ривожлантиришда ёрдам беради. Уюшма аъзоларига мамлакатлар бўйича ҳалқаро юк ташиш шароитидаги ўзгаришлар тўғрисида ахборот ёрдамини тақдим етади. Халқаро автомобил транспортини ривожлантириш ва уларни амалга ошириш устида маълумотларни йиғиш ва тўплаш бўйича ишларни амалга оширади |