Евроосиё иқтисодий комиссияси Кенгашининг 2026 йил 9 июлдаги 71-сон қарори билан божхона транзитида навигация пломбаларини қўллаш татбиқ этилмайдиган товарлар, товар тоифалари, ҳолатлар ва шартларнинг расмий рўйхати тасдиқланди.

Халқаро автомобиль ташувлари учун ҳужжатда, жумладан, қуйидаги истиснолар назарда тутилган:

• гуманитар ва техник ёрдам юклари;
• тирик ҳайвонлар;
• инкубация тухумлари;
• оғир вазнли ва (ёки) йирик ўлчамли юклар;
• халқаро почта жўнатмалари;
• дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари учун мўлжалланган товарлар;
• фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш учун мўлжалланган товарлар.

❗️Муҳим: МДП (TIR) тизими бўйича амалга ошириладиган ташувлар мазкур истиснолар рўйхатига киритилмаган. Шунинг учун ушбу ташувларга нисбатан навигация пломбаларини қўллаш бўйича талаблар амалда бўлади.

🔗 AIRCUZ аввал ушбу мавзу бўйича навигация пломбаларини қўллаш кенгайтирилиши ҳақида хабар берган эди: https://t.me/aircuz/1348

📄 Истисноларнинг тўлиқ рўйхати билан ЕОИК Кенгашининг 71-сон қарори орқали танишиш мумкин: Евроосиё иқтисодий комиссияси Кенгашининг қарори

Просим национальных перевозчиков соблюдать установленные требования при осуществлении международных перевозок.