Албания ва Шимолий Македониядан кейин Черногория Ғарбий Болқонда 2026 йилда e-CMR тизимига қўшилган учинчи мамлакат бўлади.

Черногория БМТнинг Халқаро автомобил юк ташиш шартномаси тўғрисидаги конвенсиясига (CMR) оид рақамли протокол — eCMRга қўшилган 42-давлатга айланди.

Бу Черногорияда автомобил транспортида юк ташишда қоғоз шаклидаги ҳужжатлардан бутунлай воз кечиш йўлидаги муҳим қадам бўлиб, халқаро автомобил ташувларида электрон юк хатларидан фойдаланиш учун ҳуқуқий асос яратади.

CMR — бутун дунё бўйлаб автомобил транспортида энг кенг қўлланиладиган ҳужжат бўлиб (бу йил унинг 70 йиллиги нишонланмоқда); ҳар йили тахминан 280 миллионта халқаро CMR юк хати расмийлаштирилади. Ушбу ҳужжат ҳуқуқий аниқликни таъминлайди, транспорт ҳужжатларини стандартлаштиради ҳамда ҳам ташувчи, ҳам юк жўнатувчининг манфаатларини ҳимоя қилади.

Юк кузатув ҳужжатларини рақамлаштириш орқали eCMR тизими ушбу афзалликларни янада ривожлантиради. У маъмурий юкламани камайтиради, қоғоз ҳужжатлардан фойдаланишга барҳам беради, ҳисоб-фактура расмийлаштириш жараёнларини тезлаштиради ҳамда таъминот занжиридаги шаффофлик ва операцион самарадорликни оширади.

eCMR, шунингдек, юк ташишни рақамлаштириш бўйича Европа Иттифоқининг янги тизими — eFTI талабларига мувофиқликни таъминлайди.

Манба.