Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида янги божхона пости қурилмоқда.
Ўзбекистоннинг «Учқўрғон» ва Қирғизистоннинг «Кенгсай» чегара божхона постлари 2024 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида Ўзбекистонни қўшни Қирғизистон билан боғловчи янги чегара пости қурилиши давом этмоқда. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги хабар берди. Қайд қилинишича, иншоот Учқўрғон тумани, «Бўстон» маҳалласидаги «Учқўрғон – Маданият» йўлининг ўнинчи километрида барпо этиляпти. Худди шундай лойиҳа Қирғизистоннинг Навкент тумани, […]