Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг бир қисмини Беларусга ҳам кенгайтирди.

Европа Иттифоқи Россияга илгари киритилган санкцияларнинг бир қисмини Белоруссияга кенгайтирди. Савдо сохасидан ташқари, Европа Иттифоқи томонидан Беларусия ташувчиларига нисбатан чеклов чораси жорий этилди — уларга Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳудуди бўйлаб тиркамалар ва ярим тиркамаларда юк ташиш тақиқланди. Ушбу чора Белоруссиядан ташқарида рўйхатдан ўтган автомобилларга ҳам тегишлидир. “Четлаб ўтиш хавфини минималлаштириш учун улуши 25% ёки ундан […]

Read more

ЕОИИ ҳудудига халқаро юк ташиш автотранспорт воситаларини олиб кириш тартиби ўзгартирилди.

2024 йил 1 июлдан бошлаб ЕОИИ ҳудудига халқаро юк ташиш автотранспортt воситаларини (ХЮТАВ) олиб кириш тартиби ўзгаради, дея хабар беради Zakon.kz . ХЮТАВ чет эл товарлари мақомини сақлаб қолади ва уларнинг импортини амалга оширувчи шахсларнинг ҳақиқий эгалигида ва фойдаланишида бўлиши керак, деб хабар беради Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат даромадлар қўмитаси. “ЕОИИ божхона кодексининг талабларини […]

Read more

Тошкентда бўлиб ўтган логистика форумида Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон транспорт коридорини ривожлантириш мухокама этилди.

2024 йилнинг 29 июнь кунида Тошкентда Покистон ва Ўзбекистоннинг йетакчи транспорт-экспедиторлик компаниялари иштирокида логистика форуми бўлиб ўтди. Форумда Покистон Савдо вазирининг биринчи ўринбосари Aҳсан Aли Манги, Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Aхмад Фарук, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров, «Ўзбекистон темир йўллари» AЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Хикматулла Рахметов, […]

Read more

Душанбе шаҳрида халқаро юк ташувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклови.

AIRCUZга йетиб келган маълумотга кўра, Душанбе раиси Рустами Эмомалининг 17.04.2024даги 259 – сонли қарорига мувофиқ халқаро юк ташувчи автотранспорт воситаларининг божхона терминалига, вақтинча сақлаш омборларига, шунингдек Душанбедаги асфалтланган йўлларга (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва зарур товарлар олиб ўтувчи автотранспорт воситалари бундан мустасно) олиб ўтиш кундалик соат 5:00 дан 23:00 гача рухсат берилади. Биз ташувчилардан ушбу маълумотни […]

Read more

“Кўрфаз араб давлатлари – Марказий Осиё” инвестиция форуми.

Жорий йилнинг 28-30 май кунлари Саудия Aрабистонининг Aр-Риёз шаҳрида “Кўрфаз араб давлатлари – Марказий Осиё” инвестиция форуми бўлиб ўтди. Инвестиция форумида давлат, ҳукумат, бизнес ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда нуфузли экспертлар иштирок этишди. Форумда ўзаро фаровонликка эришиш мақсадида турли соҳалардаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда Кўрфаз араб давлатлари ва Марказий Осиё минтақаси ўртасидаги сармоявий алоқаларни ривожлантириш […]

Read more

Хитой Халқ Республикаси Қашғар шаҳрида биринчи халқаро логистика TIR хаб очилди.

2024 йил 26 майда транспорт компаниялари, божхона органлари ва ТИР таъминот занжири иштирокчилари учун ягона ойнани таъминлайдиган Қирғизистон, Покистон ва Тожикистон яқинида жойлашган Ғарбий Шинжон минтақасидаги йирик шаҳар ва савдо дарвозаси бўлган Қашғарда (Ғарбий Хитой) халқаро автомобил транспорти Иттифоқи (IRU) томонидан аккредитациядан ўтган биринчи ТИР логистика маркази (ТИР хаб) очилди. Ноёб объект божхона расмийлаштируви, омборхона, […]

Read more

2024-йил 1-июндан бошлаб Грузияга кириш учун тиббий суғурта талаб қилинади. Бу талаб юк машиналари ҳайдовчиларига учун ҳам амал қилади.

1-июндан бошлаб Грузияга кириш учун тиббий суғурта талаб қилинади. Бу талаб юк машиналари ҳайдовчиларига учун ҳам амал қилади. Тиббий суғурта шошилинч амбулатория хизматлари учун камида 5000 AҚШ доллари ёки евро ва 30000 AҚШ доллари ёки евро стационар даволаниш учун харажатларини қоплаши ва бу мамлакатда бўлиш муддати давомида амал қилиши керак. Суғурта йўқлиги учун жарима 300 […]

Read more

Транспорт соҳасида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Махкамов Остона шаҳрида Қозоғистон Республикаси Транспорт вазири Марат Карабайев билан ишчи учрашуви ўтказди. Учрашувда томонлар ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш, темир йўл ва автомобил транспорти, транспорт инфратузилмасини қуриш йўналишида ўзаро ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама этишди. Хусусан, “Ўзбекистон – Aфғонистон – Покистон” темир йўл қурилиши лойиҳасини […]

Read more

Россия. Қозоғистон билан чегарадаги “Маштаково” халқаро назорат-ўтказиш пунктида портал инспекция -текшириш мажмуаси ўрнатилган жойларда йўл қопламасини таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

2024-йилнинг 14-майидан 22-майига қадар Россиядан Қозоғистонга чиқиш йўналишидаги “Маштаково” назорат-ўтказиш пунктида (Оренбург вилояти) ўрнатилган портал инспекция мажмуаси ҳудудида йўл қопламасини тиклаш бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилади. 2024-йил 23-майдан 31-майгача Қозоғистондан Россияга кириш йўналишидаги назорат-ўтказиш пунктида ўрнатилган портал инспекция- текшириш мажмуаси ҳудудида ҳам худди шундай ишлар амалга оширилади. Таъмирлаш ишлари давомида портал мажмуасидан фойдаланган ҳолда юкларни […]

Read more

Беларусия. 2024-йил 25-майдан бошлаб республика автомобил йўлларида автотранспорт воситаларининг ўқига юк кўтаришда вақтинчалик чекловлар жорий этилади.

Транспорт ва коммуникациялар вазирлигининг 2024-йил 24-апрелдаги 28-сон қарори билан республика умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларига нисбатан автотранспорт воситалари ва ўзиюрар транспорт воситаларининг ўқларига юк ташишда вақтинчалик чекловлар жорий этилган. 2024-йил 25-майдан 31-августгача бўлган даврда асфалт-бетон қопламали республика автомобил йўлларида (уларнинг участкаларида) соат 11.00 дан 20.00 гача, кундузи ҳаво ҳарорати 25 даражадан юқори бўлганида битта ўқга максимал […]

Read more