Ҳамкорлик меморандуми доирасида “Электрон рухсатнома”ни жорий этиш бўйича тажриба лойиҳаси бошланмоқда.

Ўзбекистон ва Қозоғистон 2024-йил 15-апрелдан электрон рухсатнома бланкаларини ўзаро алмашишни бошлайди, деб хабар қилди Қозоғистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Чоршанба куни Самарқандда “Рақамли транспорт йўлаклари” халқаро форуми бошланди, унда Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ҳамда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Озарбайжон вакиллари иштирок этди.

Қозоғистон Транспорт вазирлигининг рақамлаштириш ва давлат хизматлари департаменти директори Сергази Омаш автомобилларда юк ташишда Ўзбекистон билан электрон рухсатнома шаклларига (Е-рухсатнома) ўзаро ўтиш бўйича пилот лойиҳа ҳақида гапирди.

“Биз ҳамкорлик меморандумини имзоладик ва жорий йилнинг 15 апрелидан бошлаб пилот режимда ўзаро электрон алмашиш ва электрон рухсатнома бланкаларини беришни йўлга қўйишни режалаштирмоқдамиз”, деди Қозоғистон Транспорт вазирлиги вакили.

Феврал ойи охирида Қозоғистон Ўзбекистонга рухсатнома бланкаларининг электрон алмашинувини (Е-рухсатнома) йўлга қўйишни таклиф қилгани маълум бўлди. Мажлиснинг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси раҳбари Ойгул Куспан “рақобат эмас, балки бир-бирини тўлдириш” тамойилини таъкидлади.

Ўтган ой Қозоғистон Ўзбекистонга кириш учун электрон рухсатномалар берилишини эълон қилган эди. Aпрел ойидан бошлаб юк ташувчиларнинг аризаларини онлайн тизим орқали ишга тушириш режалаштирилган.

Манба.