2024 йил 27-март куни “БAМAП” уюшмасида раис Николай Иванович Боровой ва “AIRCUZ” Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси раиси Пулатов Санжар Неъматжонович ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Беларусия ва Ўзбекистондаги халқаро автомобил ташувлари фаолияти, икки давлат ўртасида юк ташишни соддалаштиришга қаратилган икки томонлама келишувларни амалга ошириш, “БAМAП” ва “AIRCUZ” миллий уюшмалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар Беларусия – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Aфғонистон – Покистон халқаро транспорт йўлагини шакллантириш ва ривожлантириш доирасида Aфғонистон ва Покистонга юк ташишни ташкил етиш учун Ўзбекистоннинг (шу жумладан Термиз чегара пункти) инфратузилма имкониятларидан фойдаланиш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Ушбу лойиҳани амалга оширишда транспорт йўлаги Европа Иттифоқи мамлакатлари, Беларусия, Россия, Ўзбекистон, Aфғонистон, Покистонни боғлаши мумкин, шунингдек, Aраб денгизи минтақасига юкларни мултимодал ташиш имкониятларини очиб беради. Н.Боровой Беларусия ташувчилари ўзбекистонлик ҳамкорлар иштирокида ушбу йўналишдаги пилот лойиҳаларни кўриб чиқиш ва амалга оширишдан манфаатдор эканини тасдиқлади.

Суҳбат сўнгида Пулатов С.Н. “БAМAП” уюшмасининг ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари, учрашув чоғида кўтарилган масалаларни янада кўриб чиқиш ва амалий амалга оширишга тайёрлиги учун миннатдорлик билдирди.

Манба.