Узоқ вақт давомида (бир ҳафтадан кўпроқ) ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Грузия ҳарбий магистралининг Грузия билан чегарасидаги қисми (Юқори Ларс назорат-ўтказиш пункти) бўйлаб ҳаракат  ёпилган ва кейин очилган.

Шу муносабат билан Россия ва Грузия чегарасида тирбандлик кузатилмокда

2024 йил 24-март ҳолатига кўра, “Юқори Ларс” назорат-ўтказиш пунктининг Россиядан чиқиш йўналишидаги кириш қисмида 243 та автомобил (шундан 100 таси юк машинаси, 143 таси йенгил автомобил) ўтишни кутмоқда.

Ҳозирда ўтиш жойи барча транспорт турлари учун ёпиқ. Ҳар икки йўналишда ҳам ҳаракат амалга оширилмайди (Россия Федерациясига кириш ва Россия Федерациясидан чиқиш учун).

Ташувчилардан ташувларни режалаштиришда тақдим этилган маълумотларни инобатга олишларини сўраймиз.

Манба.