Ҳурматли миллий ташувчилар! Латвиянинг Россия Федерацияси билан чегарасида ва Беларусия Республикасининг Литва билан чегарасида узун навбатлар мавжуд. Сизлардан ташишларни режалаштиришда чегаралардаги вазиятни ҳисобга олишингизни сўраймиз.

Федерал божхона хизмати (ФБХ) маълумотларига кўра, охирги ҳафтада “Бурачки” ва “Убылинка” ўтказиш пунктлари жойлашган Псков вилоятидаги давлат чегараси қисмлари орқали Латвиядан Россияга кириш учун навбат 1700 та юк машинасига йетди. Бир ҳафта олдин Россия-Латвия чегарасининг худди шу қисмида 1400 юк машинаси навбатда турган эди.

Беларусия ваколатли органлари маълумотларига кўра, Литва йўналиши Беларуссия ҳудудидан Европа Иттифоқига кириш учун энг серқатнови бўлиб қолмоқда – 2280 юк машинаси навбатда турибди. Энг серкатнов йўналиш “Мядининкай” (“Каменный Лог”) назорат-ўтказиш пунктидан ўтади. Бошқа назорат-ўтказиш пунктларида ҳам узилишлар кузатилмоқда.

Манба1.

Манба2.