Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5-декабрдаги 638-сонли қарори билан Бишкек-Ўш автомобил йўлидаги туннеллардан автотранспорт воситаларининг ўтиши учун йиғим миқдори тасдиқланди.
Бишкек-Ўш автомобил йўлидаги туннеллардан ўтувчи транспорт воситалари учун тўлов ставкалари:
№ | Туркум (ТС) | Автотранспорт тури | Транспорт воситаларини ўтиш нархи (сом) | |
Маҳаллий | Хорижий ва транзит | |||
1 | M1 | Йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари 8 ўриндиқдан кўп бўлмаган транспорт воситалари – йенгил транспорт воситалари | 50 | 200 |
2 | М2 | Йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари 8 ўриндиқдан ортиқ ва техник жиҳатдан рухсат этилган максимал оғирлиги 5 тоннадан ошмайдиган транспорт воситалари | 100 | 1000 |
N1
Т5 |
Юкларни ташиш учун мўлжалланган ва техник жиҳатдан рухсат етилган максимал оғирлиги 3,5 тоннадан ошмайдиган транспорт воситалари Ғилдиракли тракторлар | 100 | 1000 | |
3 | М3 | Йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари 8 ўриндиқдан ортиқ ва техник жиҳатдан рухсат этилган максимал оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган транспорт воситалари | 150 | 1500 |
N2 | Юкларни ташиш учун мўлжалланган ва техник жиҳатдан рухсат этилган максимал оғирлиги 3,5 тоннадан ортиқ, лекин 12 тоннадан ошмайдиган транспорт воситалари | 150 | 1500 | |
4 | N3 | Юкларни ташиш учун мўлжалланган ва техник жиҳатдан рухсат этилган максимал оғирлиги 12 тоннадан ортиқ бўлган транспорт воситалари | 250 | 3000 |
5 | N3О3 | Юкларни ташиш учун мўлжалланган ва техник жиҳатдан рухсат этилган максимал оғирлиги 12 тоннадан ортиқ бўлган транспорт воситалари. Техник жиҳатдан рухсат этилган максимал оғирлиги 3,5 тоннадан ортиқ, лекин 10 тоннадан ортиқ бўлмаган тиркамалар | 300 | 5000 |
T4.2 | Максимал тезлиги соатига 40 км дан ошмайдиган, катта ўлчамлари билан ажралиб турадиган ва йирик қишлоқ хўжалиги майдонларини қайта ишлаш учун махсус мўлжалланган жуда кенг тракторлар (комбайнлар) | 300 | 5000 | |
6 | N3O4 | Юкларни ташиш учун мўлжалланган ва техник жиҳатдан рухсат этилган максимал оғирлиги 12 тоннадан ортиқ бўлган транспорт воситалари. Техник жиҳатдан рухсат этилган максимал оғирлиги 10 тоннадан ортиқ бўлган тиркамалар | 300 | 5000 |
Автомобил йўлларидаги пуллик йиғимлар олинадиган сунъий иншоотлар рўйхати
№ | Номи | Узунлиги (м) | Баландлиги (м) | Кенглиги (м) | Рухсат этилган максимал тезлик (км/с) | дан бошлаб фаолият муддати |
1 | Бишкек-Ўш автомобил йўлининг 129-км.да К.Колбаев номидаги туннел | 2510 | 6,40 | 6,20 | 60 | 1962 й. |
2 | Бишкек-Ўш автомобил йўлининг 246-км.даги туннел | 465 | 8 | 7,40 | 40 | 2023 й. |
3 | Бишкек-Ўш автомобил йўлининг 409-км.даги туннел | 318 | 7,45 | 8,5 | 40 | 1981 й. |
4 | Бишкек-Ўш автомобил йўлининг 410-км.даги туннел | 355 | 7,65 | 8,5 | 40 | 1981 й. |
5 | Бишкек-Ўш автомобил йўлининг 427-км.даги туннел | 694 | 7,55 | 8,4 | 40 | 1981 й. |
6 | Бишкек-Ўш автомобил йўлининг 455-км.даги туннел | 260 | 7 | 10,6 | 40 | 1981 й. |
Транспорт воситалари эгаларидан йиғимларни ундириш учун транспорт ва алоқа соҳасидаги ваколатли давлат органи транспорт воситаларини Бишкек-Ўш автомагистралидаги туннеллар орқали ўтиши учун туннелга киришдан олдин ва Сосновка ва Қора-Кул назорат пунктлари орқали тўловларни тўлашнинг автоматлаштирилган тизимларини ёки назорат-ўтказиш пунктларини ташкил қилиши мумкин.
Маҳаллий ва хорижий транспорт воситалари эгаларидан нақд/электрон пуллар, банк тўлов карталари ва бошқа тўлов воситалари орқали йиғимларни ундириш Қирғизистон Республикаси солиқ қонунчилиги талабларига мувофиқ назорат-касса машина(НКМ)ларидан мажбурий фойдаланган ҳолда транспорт воситаларининг тоифаларига қараб миллий валютада амалга оширилади.