Молия вазирлигини 2024 йилнинг 5-мартдаги буйруғи билан автотранспорт воситалари, юк ва товарларни Қозоғистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш, шунингдек уларнинг электрон навбат орқали ўтиши учун тўловлар миқдорини ўзгартирди, деб хабар беради Zakon.kz .

Киритилган ўзгартиришларга кўра юк автотомобиллар, шу жумладан ўзи тортувчи тиркамали транспорт воситалар чегарадан ўтишларидаги тўлов уларни автоматлаштирилган электрон навбат тизимида бронлаш санаси ва вақтига қараб аввалгидек 1 ОХК (Ойлик Хисобий Кўрсаткич) (2024 йил 1 январ ҳолатига 3692 тенге) миқдорини ташкил қилади.

Ушбу транспорт воситаларининг навбатсиз (тезкор) тарзда ўтиши учун 100 ОХК (2024 й. 1- январ ҳолатига 3692 тенге) миқдорида тўлов олинади.

Буйруқ 2024 йилнинг 18-март кунидан кучга киради.

Ушбу янгиликларни ишлаб чиқишда тадбиркорларни истаклари инобатга олиниб, мослашувчан нархлар жорий этилди ва бу ташувчиларга чегарани навбатсиз ёки тезлаштирилган тарзда кесиб ўтишга имкон бериб, уларнинг нархи 100 ОХК ташкил этади. Тарифни кечиктириш саналарига кўра градация қилиш истисно қилинади, чунки навбатсиз (тезлаштирилган) қабул қилиш тартиби транспорт воситасининг давлат чегарасидан ўтишга тайёрлигини назарда тутади.

Илгари Қозоғистон чегарасидан ўтиш муддатига қараб тўловнинг қуйидаги фарқланиши мавжуд эди:

тўлов кунидан бошлаб 5 кун ичида чегарадан тезлаштирилган тарзда ўтишда – 50 ОХК,  тўлов кунидан бошлаб 30 кун ичида ўтишда эса – 100 ОХК.

Ташувчилардан ташувларни режалаштиришда тақдим этилган маълумотларни инобатга олишларини сўраймиз.

Манба.