2024 йилнинг 4-март куни транспорт вазири Илҳом Махкамов Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Aли Искандарий билан учрашди.

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш йўналишлари муҳокама қилинди.

Хусусан, автомобил транспортида юк ташувларини ривожлантириш, бунда миллий ташувчилар учун қулай шарт-шароитларни яратиш, ушбу йўналишда тўлов ва йиғимларни камайтириш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди.

Учрашувда автомобил транспортида юк ташувларини ривожлантириш ҳар икки томон учун ҳам бирдек манфаатли эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Шу нуқтаи назардан, томонлар учрашувда кўрилган масалаларнинг йечими юзасидан ишчи гуруҳ учрашувни ташкил етиш ва аниқ таклифларни ишлаб чиқишга келишиб олди.

Манба.