28-Декабр 2023 й.
Беларус ғарб мамлакатлари товарларига озиқ-овқат эмбаргосини 2024 йилни 31-декабр кунигача узайтирди. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 й. 26-декабр кунидаги 934-сонли бу тҳғридаги қарори Миллий ҳуқуқий интернет порталида эълон қилинди.

Ҳужжатда, Беларус Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 й. 6-декабр кунидаги 700-сонли “Айрим турдаги товарларга нисбатан махсус чораларни қўллаш тўғрисидаги” қарорининг 1 ва 3-5 бандларини 2024 й. 31-кунигача ўзайтирилиши тўғрисида айтилган.

Хабар қилинганидек, ҳукуматнинг 2021 й. 6 -декабрдаги 700-сонли қарорида Беларуссига қарши камситувчи сиёсатни ва нодўстона ҳаракатларни амалга оширувчи мамлакатларда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг кенг ассортиментига озиқ-овқат эмбаргосини қўйган. Импортни тақиқлаш Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар, Aмерика Қўшма Штатлари, Канада, Норвегия, Албания, Исландия, Шимолий Македония, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги, Черногория, Швейцариядан бир қатор товарларга нисбатан қўлланилади.

Тақиқланган товарлар рўйхатига чўчқалар, қорамол гўшти, чўчқа гўшти, бир қатор субмаҳсулотлар, тузланган гўшт, шўр сувда, қуритилган ёки дудланган, гўшт ёки ун кўринишидаги гўшт, сут ва сут маҳсулотлари (баъзи истиснолардан ташқари), сабзавотлар. Экиш учун мўлжалланган, мева ва ёнғоқлар, чўчқа ёғи ва парранда ёғи, қорамол ёғи, қўй ёки эчки ёғи, лярд- стеарин ва бошқа ҳайвон мойлари, колбаса ва шунга ўхшаш маҳсулотлар, қандолат маҳсулотлари, туз ва бошқа маҳсулотлар бундан истесно.

https://aircuz.uz/2023/12/28/belarus-prodlila-prodovolstvennoe-embargo-na-tovary-iz-zapadnyh-stran-do-koncza-2024-goda/