Литва ҳукумати Россия ва Беларусь ҳудудидан мамлакатга кириб келувчи транспорт воситалари бакларида 200 литрдан ортиқ ёнилғи олиб киришни тақиқлаш бўйича қонунни жорий этмоқда.
Литва Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона департаменти маълумотига кўра, ушбу чекловларни назарда тутувчи қонун Литва президенти томонидан имзоланганидан сўнг 2026 йил 3 майдан бошлаб кучга киради.
Мазкур тақиқ ишлаб чиқарувчи томонидан транспорт воситасига доимий ўрнатилган стандарт ёнилғи бакларига нисбатан ҳам татбиқ этилади. Яъни, транспорт воситасининг техник ҳужжатларида кўрсатилган асосий бакдаги ёнилғи ҳажми ҳам 200 литрдан ошмаслиги талаб этилади.
Ушбу талаб Литва ҳудудига кириб келаётган барча транспорт воситаларига, улар қайси давлатда рўйхатдан ўтганидан қатъи назар, татбиқ этилади.
Ушбу чора 2027 йил 31 декабргача амал қилади.
Миллий ташувчилардан халқаро юк ташувларини амалга оширишда белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилишларини сўраймиз.