2025 йил 15 октябрдан бошлаб, Латвиянинг ташқи чегарасини кесиб ўтаётган барча транспорт воситалари учун электрон навбатда олдиндан рўйхатдан ўтиш мажбурий бўлади.

Қонунда белгиланган айрим истиснолардан ташқари, барча ҳайдовчилар ушбу навбатга рўйхатдан ўтиши керак. (Масалан, велосипедлар, от аравалари, Еврокомиссия паспортига эга шахслар ва ҳ.к.)

Халқаро йўналишларда йўловчи ташувчи автобуслар рўйхатдан ўтиши шарт, аммо тўловдан озод этилади.

Электрон навбат хизмати учун тўлов — 1 транспорт воситаси учун 9,3 евро.

Электрон навбат қуйидаги чегараларда амалга оширилади:

  • Гребнево • Патерниеки • Терехово • Смолевка

Қуйида Латвия Вазирлар Маҳкамаси қоидаларини ўқишингиз мумкин.

Правила Кабинета министров № 570

Манба.