2025 йил 20 июндан 20 июлгача Қозоғистонда Автомобиль транспорти ва транспорт назорати қўмитаси ташаббуси билан “Тахограф” акцияси ўтказилмоқда. Акциядан мақсад — ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш тартибига риоя этилиши ҳамда халқаро ташувларда тахограф картасидан фойдаланиш тартибига назоратни кучайтириш.
Тахографлар билан мажбурий жиҳозланиши шарт бўлган транспорт воситалари:
- хавфли юкларни ташувчи транспорт воситалари;
- халқаро автомобиль ташувлари;
- шаҳарлар орасидаги вилоятлараро мунтазам йўналишлар;
- вилоятлараро ва туманлараро номуқтадил (нерегуляр) ташувлар.
Ҳар куни транспорт бошқариш вақти — 9 соатдан ошмаслиги керак. Ҳар 4,5 соатлик ҳаракатдан сўнг ҳайдовчи камида 45 дақиқа дам олиши шарт.
Қоидалар бузилганда:
- ташувчиларга — 5 дан 50 МРПгача жарима,
- ҳайдовчиларга — 10 МРП жарима белгиланади (ҚР МЖК 572-модда).