
Ўзбек миллий ташувчиларидан Афғонистонда ундириладиган йигим ва тўловлар миқдори камайтирилди.
Ўзбекистоннинг экспорт ва импорт юк ташувларини Афғонистон ҳудуди орқали ривожлантириш, автомобиль транспортида халқаро юк ташувларини амалга ошириш жараёнида ундириладиган йиғим ва тўловларни қисқартириш, миллий ташувчиларимиз учун қулай шарт-шароитларни яратиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Афғонистон томони билан олиб борилган музокаралар натижаларига кўра ўзбек ҳайдовчиларидан мамлакат ҳудудида ундириладиган йиғимлар 6 500 афғони миқдорида (тахминан 99 АҚШ доллари) камайтирилди. […]