Беларуснинг Брест ва Витебск вилоятларида чегарани автомобил билан кесиб ўтиш учун маҳаллий йиғим жорий этилади.

2025 йил 1 февралдан бошлаб Брест ва Витебск вилоятларида чегарани автомобил билан кесиб ўтиш учун қайтадан маҳаллий йиғим жорий этилади. Бу Брест вилоят депутатлар Кенгашининг 26 декабрдаги №62 қароридан ва Витебск вилоят депутатлар Кенгашининг 30 декабрдаги №69 қароридан келиб чиқади, улар Миллий ҳуқуқий интернет-порталда эълон қилинган, деб хабар беради БЕЛТА. Йиғим чегара назорат ўтказиш пунктида […]

Read more

Қирғиз Республикаси чегарани кесиб ўтишни тезлаштириш учун TIR ойналарини очмоқда.

Энди юк машиналари ҳайдовчилари хавфсиз саёҳат қилишлари мумкин: Қирғиз Республикасининг иккита асосий чегара ўтиш жойида махсус TIR ойналари очилди. Марказий Осиёда денгизга чиқиш йўли бўлмаган мамлакат орқали юк ташиш ва савдони соддалаштириш бўйича ишларнинг бир қисми сифатида, Хитой билан боғланган Туруғарт ва Иркештам чегара ўтказиш пунктида TIR ойналари ишга тушди. TIR операторлари TIR-EPD тизимидан фойдаланиб, […]

Read more

2025 йил 14 январдан бошлаб Варна (Болгария) ва Батуми (Грузия) ўртасида мунтазам Rо-pax паром линиясини очиш режалаштирилган.

Ҳурматли миллий ташувчилар! Грузиянинг Халқаро автомобиль ташувчилари Ассоциацияси “GIRCA”  маълумотларига кўра қуйидаги хабарни етказамиз: Линия иш бошлайдиган сана: 2025 йил 14 январь. Регулярлик: ҳафталик хизмат. Жадвал сайтда чоп этилган: https://www.ukrferry.com/en/schedule Варна портидан режалаштирилган жўнаш вақти: сешанба, 18:00. Батуми портидан режалаштирилган жўнаш вақти: жума, 23:00. Рўйхатдан ўтиш вақти Варна ва Батуми портлари агентлари томонидан белгиланади. Варна […]

Read more

Россия Федерациясидан маҳсулотларни олиб чиқиб кетиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди.

Маълум қиламизки, Россия Федерацияси Ҳукумати томонидан 2024 йил 23 декабрда қабул қилинган №1874-сонли Қарорига асосан, 2022 йил 9 мартдаги №313-сонли Қарорга ўзгартиришлар киритилди. Ўзгартиришлар 3-Иловага тааллуқли бўлиб, унда Россия ҳудудидан, жумладан халқаро транзит ташувлар доирасида, чет давлатлар ва ҳудудларга олиб чиқилиши тақиқланган товарлар кодлари қайд этилган. Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2024 йил 23 декабрдаги №1874-сонли қарори […]

Read more

Навигацион пломбалар қўлланилиши ҳақида!

2024 йил 6 декабрда Иттифоқ давлатининг Олий Давлат Кенгаши «Товарларнинг ноқонуний импортига қарши курашиш бўйича айрим чоралар тўғрисида» ги декретни имзолади ва кучга киритди. Декрет қуйидаги товарларга татбиқ этилади: – Алкоголь маҳсулотлари (ТН ВЭД ЕОИИ 2203 00, 2204, 2205, 2206 00, 2207, 2208); – Тамаки ва никотин маҳсулотлари (ТН ВЭД ЕОИИ 2401, 2402, 2403, 2404); […]

Read more

Латвия тижорат юк машиналари ёнилғи лимитини чекламоқда.

2025 йил 1 январдан бошлаб Латвия Республикаси ҳудудига киришда янги талаб кучга киради. Унга кўра, бакларидаги ёнилғи ҳажми 200 литрдан ортиқ бўлган тижорат автотранспорт воситаларининг кириши тақиқланади. Қонунчиликка киритилган ўзгартишларда қуйидагилар қайд этилган: “(9) Латвия Республикаси ҳудудига аъзо давлат бўлмаган хорижий давлатдан, ушбу Қонуннинг 2-моддасининг 3.1-қисмида кўрсатилган ҳудудлардан, Оланд ороллари ёки Норманд оролларидан кириб келаётган […]

Read more

Беларусда божхона назорати зоналарини яратиш тартиби ўзгармоқда.

2025 йил 8 январдан бошлаб Беларусда доимий ва вақтинчалик божхона назорати зоналарини яратиш тартиби ўзгариши кутилмоқда. Бу ўзгаришлар 2024 йил 5 декабрда қабул қилинган Вазирлар Кенгашининг 674-сонли қароридан келиб чиқмоқда. Аҳамиятли ўзгаришлар: Омбор эгалари учун: Доимий божхона назорати зонасини яратиш учун юридик шахс буйруғи талаб қилинмайди. Юридик шахс реестрга киритилган кундан кейинги календарь кундан бошлаб […]

Read more

Беларусда янги божхона расмийлаштируви пункти “Бенякони ТЛC” иш бошлади.

2024 йил 2 ноябрдан “Бенякони-ТЛC” идоравий божхона расмийлаштируви пункти иш бошлади. Бу ҳақда Беларус Республикаси Давлат божхона қўмитаси хабар берди. Беларус Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2024 йил 10 октябрдаги 53-сонли қарорига мувофиқ Вороновский туманидаги идоравий божхона расмийлаштируви пунктида “Гродноинвест” эркин иқтисодий зонаси ҳудудига жойлаштириш мақсадида эркин божхона зонаси божхона режимига жойлаштирилган ва унинг ҳудудидан олиб […]

Read more

Ўзбек миллий ташувчиларидан Афғонистонда ундириладиган йигим ва тўловлар миқдори камайтирилди.

Ўзбекистоннинг экспорт ва импорт юк ташувларини Афғонистон ҳудуди орқали ривожлантириш, автомобиль транспортида халқаро юк ташувларини амалга ошириш жараёнида ундириладиган йиғим ва тўловларни қисқартириш, миллий ташувчиларимиз учун қулай шарт-шароитларни яратиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.  Афғонистон томони билан олиб борилган музокаралар натижаларига кўра ўзбек ҳайдовчиларидан мамлакат ҳудудида ундириладиган йиғимлар 6 500 афғони миқдорида (тахминан 99 АҚШ доллари) камайтирилди. […]

Read more

Беларус билан Литва чегарасидаги “Бенякони” назорат пунктида юк машиналари ҳаракати чекланган.

2024 йил 8 октябрдан 18 ноябргача “Бенякони” постида (қўшни Литва тарафидан — Шальчининкай), юк ташувчи транспорт воситалари ҳаракати учун кириш йўлининг йўл юзаси алмаштирилади. Шу муносабат билан юк ташувчи транспорт воситаларининг ўтиши енгил автомобиллар билан бир қаторда ташкил этилади. Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Беларус ва Литва ўртасидаги олтита автомобил ўтиш жойидан фақат иккитаси ишламоқда — “Бенякони/Шальчининкай” […]

Read more