Қозоғистон–Қирғизистон чегарасида юк ташувчилар учун электрон навбат жорий этилади.

2026 йил 30 январь куни Қозоғистоннинг Алмати вилоятида жойлашган «Кеген» ўтиш пунктида (Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятидаги қўшни КПП — «Қарқира») CarGoRuqsat электрон навбат тизимини ишга тушириш режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Давлат даромадлари қўмитаси маълум қилди. Шунингдек, 2026 йил 16 февралдан бошлаб ушбу сервис Жамбил вилоятидаги «Қордай» ўтиш пунктида ҳам жорий этилади (Қирғизистоннинг Чуй вилоятидаги қўшни […]

Read more

Венгрия орқали транзит юк ташиш қоидалари янгиланди.

AIRCUZ Венгрияда 2026 йил 1 январдан бошлаб халқаро транзит юк автомобиль ташувларига нисбатан янги талаблар жорий этилгани ҳақида маълумот олди. Асосий ўзгариш: 2026 йил 1 январдан эътиборан халқаро транзит юк ташувлари фақат махсус белгиланган транзит автомобиль йўллари тармоғи орқали амалга оширилиши мумкин. Ташувчилар учун муҳим жиҳатлар: белгиланган транзит йўлларидан ташқари ҳаракатланиш тақиқланади; транзит йўллар тармоғидан […]

Read more

ЕОИИ (ЕАЭС)да навигация пломбалари: янги талаблар 2026 йилдан кучга киради.

2026 йил 11 февралдан бошлаб Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳудудида юк ташувларни навигация пломбалари орқали кузатиш тизими босқичма-босқич жорий этилади. Талаблар автомобиль ва темирйўл ташувларига тааллуқли бўлади. Навигация пломбалари икки ва ундан ортиқ ЕОИИ давлатлари ҳудуди орқали амалга ошириладиган ташувларга қўлланилади. Биринчи босқичда санкция остидаги товарлар, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари, алкоголь, тамаки ва муайян товар гуруҳлари […]

Read more

2026-йил 1-январдан Европа Иттифоқига автоулов орқали кирувчи товарлар учун ICS2 декларациялари мажбурий бўлади.

Европа Иттифоқи 2026-йил 1-январдан бошлаб автотранспорт орқали ЕИга олиб кирилаётган барча товарлар учун Import Control System 2 (ICS2) доирасида олдиндан электрон декларация (ENS) топшириш талабини жорий этмоқда. Автоташувчилар учун асосий ўзгаришлар: — ENS декларацияси чегарага киришдан камида бир соат олдин тақдим этилиши шарт. — Маълумотларнинг нотўғри ёки тўлиқ бўлмаслиги учун жавобгарлик ташувчи зиммасига юкланади. — […]

Read more

Польша Беларус билан чегарадаги икки пунктни қайта очди.

Польша 16–17 ноябрь кечаси Беларусь билан чегарадаги икки автомобиль ўтказиш пунктларини ишга туширди: «Кузница Белостоцкая/Брузги» ва «Бобровники/Берестовица». Бу ҳақда Беларусь Давлат чегара хизмати маълум қилди. «Кузница Белостоцкая/Брузги» орқали фақат енгил автомобиллар ҳаракатланиши мумкин. «Бобровники/Берестовица» эса фақат ЕИ, Швейцария ва ЕЭИ мамлакатларида рўйхатдан ўтган юк машиналарини қабул қилади. Қозоғистон, Ўзбекистон каби учинчи мамлакатлар юк машиналари ҳозирча […]

Read more

Беларусь Европа Иттифоқи давлатларидан келаётган транспорт воситалари ҳаракатини чеклади.

Беларусь Республикаси Европа Иттифоқига аъзо давлатларда рўйхатдан ўтган транспорт воситалари ҳаракатига махсус чекловлар киритди. Бу қарор мамлакат ичида хавфсизликни таъминлаш ва транспорт оқимини тартибга солиш мақсадида қабул қилинган. Янги чораларга кўра, қуйидаги ҳаракатлар тақиқланади: • Европа Иттифоқига аъзо давлатларда рўйхатдан ўтган юк машиналари ва тягчиларнинг Беларус ҳудудида ҳаракатланиши; • Польша Республикаси ва Литва Республикасида рўйхатдан […]

Read more

Латвияда чегарадан ўтиш учун электрон навбат мажбурий бўлади.

2025 йил 15 октябрдан бошлаб, Латвиянинг ташқи чегарасини кесиб ўтаётган барча транспорт воситалари учун электрон навбатда олдиндан рўйхатдан ўтиш мажбурий бўлади. Қонунда белгиланган айрим истиснолардан ташқари, барча ҳайдовчилар ушбу навбатга рўйхатдан ўтиши керак. (Масалан, велосипедлар, от аравалари, Еврокомиссия паспортига эга шахслар ва ҳ.к.) Халқаро йўналишларда йўловчи ташувчи автобуслар рўйхатдан ўтиши шарт, аммо тўловдан озод этилади. […]

Read more

2025 йил 1 октябрдан бошлаб Озарбайжонда суғурта тартибига ўзгартириш тўғрисида.

Озарбайжон Республикаси рақамли ривожланиш ва транспорт вазирлиги қошидаги Озарбайжон қуруқлик транспорти агентлиги суғурта тартиби ўзгарганлигини эълон қилди. 2025 йил 1 октябрдан бошлаб Озарбайжон Республикаси давлат чегараси орқали ўтиш пунктларида транспорт воситалари эгалари учун фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш шартномаларини рўйхатдан ўтказиш тўхтатилади. Озарбайжон ҳудудига чет элда рўйхатдан ўтган транспорт воситаларида кирадиган ташувчилар TPL.AZ  онлайн платформаси орқали онлайн […]

Read more

Россия. 2025 йил 1 октябрдан “Верхний Ларс” назорат-ўтказиш пунктида электрон навбат тизими ишга туширилади.

Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг 2025 йил 28 апрелдаги 1064-р-сон буйруғига биноан “Верхний Ларс” ўтказиш назорат пункти юк ташиш учун чегарани кесиб ўтиш санаси ва вақтини олдиндан брон қилиш зарур бўлган назорат пунктлари рўйхатига киритилган. 2025 йил 1 октябрдан бошлаб “Верхний Ларс” ўтказиш назорат пункти орқали электрон навбат ёрдамида чегарани кесиб ўтиш тартиби Россия Транспорт вазирлигига […]

Read more

Ўрта коридор истиқболлари: Марказий Осиё ва Озарбайжон нуқтайи назари.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази, “Маъно” тадқиқот ташаббуслари маркази, PeaceNexus Фонди ва хорижий экспертлар томонидан “Ўрта коридор истиқболлари: Марказий Осиё ва Озарбайжон нуқтайи Назари” номли таҳлилий ҳисобот тайёрланди. Ушбу таҳлилий ҳисобот “Геосиёсий беқарорлик шароитида муқобил халқаро транспорт йўлакларини шакллантириш ва Ўрта йўлакни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида тайёрланган. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси […]

Read more