2025 йил 30 июндан Россия Федерациясига кириш учун QR-код талаб этилади.
2025 йил 30 июндан бошлаб Россияда чет эл фуқаролари учун янги кириш тартиби жорий этилади. Яъни, визасиз режимда кирувчи фуқаролар Россия ҳудудига киришдан кўпи билан 72 соат олдин электрон рухсатнома (QR-код) олишлари шарт бўлади. Рухсатномани «Госуслуги RuID» мобил иловаси орқали олиш мумкин. Тезкор ҳолатларда (масалан, яқин қариндошнинг вафоти) мурожаат киришдан 4 соат олдингача қабул қилинади. […]