2024 йилнинг 22- февралида халқаро автомобил ташувлари бўйича Ўзбекистон-Литва қўшма комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди
Учрашувда халқаро автомобил ташувларини ривожлантириш, юкларни етказиб бериш занжирининг узлуксизлигини таъминлаш, шу билан бирга миллий ташувчилар учун янада қулай шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув давомида Литва транспорт ва алоқалар вазирлиги билан 2023 йил учун хорижий рухсатнома бланкаларини амал қилиш муддатини 2024 йилнинг 15- мартигача узайтириш тўғрисида келишувга эришилди. Манбаа