ЕОИИ ташувчиларига Россиянинг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан чегарасида қайта илиш ва қайта юклашга рухсат берилди. Бу Россия Федерацияси ҳукуматининг Европа Иттифоқи, Буюк Британия, Норвегия ва Украинада рўйхатдан ўтган юк машиналарининг мамлакатга киришини тақиқловчи қароридан келиб чиқади. Низом 2023 й. 31- декабрдан кучга киради. Шу билан бирга, қайта илиш ва қайта юклаш ҳозирча фақат Россия ва Белорусияда рўйхатдан ўтган транспорт воситаларида рухсат этилади.

Эслатиб ўтамиз: Кеча Россия ҳукумати Европа Иттифоқи, Буюк Британия, Норвегия ва Украинадан Россияга кирадиган юк машиналарига тақиқни узайтирганини эълон қилди. Агар илгари у ҳар сафар олти ойга узайтирилиб келган бўлса, энди янги ўзгаришларга мувофиқ, чеклов режими “тақиқ учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилгунга қадар амал қилади.”

Бошқача қилиб айтганда, Россияга қарши санкциялар амал қилиниб келинса ва Россия ташувчиларига Европа Иттифоқи ҳудудига кириш тақиқи бартараф этилмаса, Европа йўналиши бўйича юк ташиш Россия Федерациясининг чегара зонасида қайта илиш/қайта юклаш режимида амалга оширилаверади.

Шу билан бирга, 2023 й. 31-декабр кунидан бошлаб ЕОИИ мамлакатлари ташувчиларига қайта илиш ва қайта юклашга рухсат берилади, гарчи илгари қайта илиў ва қайта юклашга фақат Россия ва Белоруссияда рўйхатдан ўтган юк машиналарида рухсат берилган эди.

Ҳойнаҳой, бу юмшатиш Қозоғистонга қаратилмоқда, чунки 2024 й. 1-январ кунидан бошлаб россиялик ташувчилар учун транзит мамлакатда қайта илиш ёки қайта юклаш билан мамлакатга товарлар етказиб беришни ман этилиши тикланмоқда. Эҳтимол, Россия расмийларини ЕОИИ ташувчилар учун истисноларни жорий этишлари Қозоғистон томонидан Россия Федерацияси ташувчиларига нисбатан истисноларни жорий этиш учун асос бўлишини кутмоқдалар.

Европа Иттифоқи мамлакатлари билан Россия чегарасида қайта илиш/қайта юклаш янги режимида, шунингдек, истесно тариқасида Европа Иттифоқи, Буюк Британия, Норвегия ва Украина юк машиналари маҳсулотларни мамлакат ичкарисигача , етказиб бериш манзилигача, етказиб беришлари мумкин бўлади. Бундай истисноларга энди ускуналар ва спорт автомобилларини спорт майдончаларига ташиб бериш учун ишлатиладиган техник ёрдам юк машиналари ҳам киради.

Бошқа жорий чекловларнинг моҳияти аввалгисидек қолади.

Россия разрешила перецепку и перегрузку на своей границе перевозчикам из ЕАЭС.