Ўзбекистон ва Грузия автомобиль юк ташувлари учун рухсатнома бланкаларини электрон шаклга ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хабар берди.
Эндиликда E-Permit тизими орқали қуйидаги ташувлар учун электрон рухсатномалар расмийлаштирилади:
🔹 икки томонлама ташувлар;
🔹 транзит ташувлар;
🔹 учинчи давлатларга ва учинчи давлатлардан ташувлар.
📌 Электрон рухсатномалар алмашинуви уларни бериш жараёнини соддалаштириши ва ортиқча кечикишларнинг олдини олиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йил июль ойи бошида Ўзбекистон ва Грузия E-Permit тизимини жорий этиш бўйича ҳамкорлик меморандумини, шунингдек, божхона ишларида маъмурий ёрдам тўғрисидаги битимни имзолаган эди.