Туркманистон Давлат миграция хизмати хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни миграция ҳисобидан ўтказиш тартибини электрон шаклга ўтказди.

💻 Янги онлайн хизмат орқали хорижий фуқаролар:

• турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиши;
• мамлакатда бўлиш муддатини узайтириши;
• миграция ҳисобидан чиқиши мумкин.

Хизматдан хорижий фуқароларнинг ўзлари, шунингдек уларни қабул қилувчи жисмоний шахслар, меҳмонхоналар, таклиф қилувчи ташкилотлар ва таълим муассасалари фойдаланиши мумкин.

📌 Янги тизим Туркманистоннинг «Миграция тўғрисида»ги Қонунининг янгиланган нормаларини амалиётга татбиқ этиш доирасида ишга туширилган. Жараёнларни электрон шаклга ўтказиш миграция хизмати бўлинмаларига шахсан бориш заруратини камайтиради, ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнини тезлаштиради ва электрон ҳужжат айланмасини таъминлайди.

🌐 Онлайн рўйхатдан ўтиш ва миграция ҳисоби бўйича электрон хизмат:
rgstr.migration.gov.tm⁠

Платформа турли қурилмаларга мослаштирилган бўлиб, зарур ҳужжатларни масофадан туриб онлайн тақдим этиш имконини беради.

Манба.