2026 йил 1 сентябрдан бошлаб Россия Федерацияси ҳудудига кирувчи ва чиқувчи хорижий ташувчилар учун қўшимча назорат чоралари жорий этилади.

Россия Ҳукумати қарорига мувофиқ, эндиликда хорижий ташувчилар қуйидаги қарздорликлар мавжудлиги бўйича текширилади:

▪️ маъмурий жарималар;
▪️ «Платон» тизими бўйича тўловлар;
▪️ пуллик автомобиль йўлларидан фойдаланганлик учун тўловлар;
▪️ махсус рухсатномасиз оғир юк ташиш натижасида йўлларга етказилган зарар учун компенсациялар.

❗️Агар қарздорлик аниқланса, транспорт воситасининг ҳаракатланишига тақиқ қўйилади. Тақиқ барча қарзлар тўлиқ қоплангандан кейин бекор қилинади.

Янги талаблар халқаро автомобиль ташувлари, шу жумладан Россия ҳудуди орқали транзит ташувларга ҳам татбиқ этилади.

📅 Қоидалар 2026 йил 1 сентябрдан кучга киради.

Манба.