2026 йил 1 июлдан бошлаб Сербияда Белград айланма йўлида IV тоифадаги транспорт воситалари учун йўл тўловларини тўлаш бўйича янги талаблар кучга киради.
🚛 Putevi Srbije давлат корхонаси маълумотига кўра, IV тоифадаги транспорт воситалари учун йўл ҳақини тўлашнинг ягона қабул қилинадиган усули — Toll4All платформасида рўйхатдан ўтган TAG қурилмасидан фойдаланиш ҳисобланади.
Сербия қонунчилигига мувофиқ, IV тоифадаги транспорт воситалари йўл тўловларини TAG қурилмаси орқали амалга ошириши шарт.
❗️ Ушбу талабга риоя қилмаслик қуйидаги жарималарга сабаб бўлиши мумкин:
🏢 Юридик шахслар учун:
500 000 дан 2 000 000 серб диноригача
(тахминан 4 250 — 17 000 евро)
👤 Юридик шахсларнинг масъул шахслари учун:
10 000 дан 100 000 серб диноригача
(тахминан 85 — 850 евро)
💼 Якка тартибдаги тадбиркорлар учун:
10 000 дан 500 000 серб диноригача
(тахминан 85 — 4 250 евро)
🚚 Жисмоний шахслар учун:
5 000 дан 50 000 серб диноригача
(тахминан 43 — 430 евро)
📌 Сербия ҳудуди орқали ҳаракатланувчи халқаро ташувчиларга ўз TAG қурилмаларининг Toll4All платформасида тўғри рўйхатдан ўтганлигини текшириш ҳамда барча зарур расмийлаштириш ишларини 2026 йил 1 июлга қадар якунлаш тавсия этилади.
⚠️ Талабларга риоя қилмаслик катта миқдордаги жарималар қўлланилишига сабаб бўлиши мумкин.
📎 Қўшимча маълумот учун Putevi Srbije расмий эълони ҳамда TAG қурилмасини тўлов картасига улаш бўйича видео йўриқнома билан танишиш мумкин.