Қирғизистоннинг Баткен вилоятида жойлашган “Қадамжай-Водил ”, “ Чечме -Чашма” ва “Ак-Кыя-Ок кия” автомобиль назорат ўтказиш пунктлари энди сутка давомида фаолият юритади.
Маълум қилинишича, янги тартиб ёзги туристик мавсум муносабати билан 2026 йил 1 октябрга қадар амал қилади.
Ушбу чегара пунктлари орқали фақат Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳамда транспорт воситалари ҳаракатланиши мумкин.