Россия Федерацияси Ҳукумати Россия ҳудудида халқаро автомобиль юк ташувларини амалга ошираётган МДҲ давлатлари ва Грузия фуқаролари бўлган ҳайдовчилар учун вақтинча бўлиш муддатини бир календарь йили давомида 180 кунгача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат Россия Бош вазири Михаил Мишустин томонидан 2026 йил 27 апрель куни тасдиқланган ва сешанба куни расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган.

Қарорга кўра, визасиз тартибда Россияга кириб келаётган ва халқаро юк ташувларини амалга ошираётган профессионал ҳайдовчилар белгиланган тартибда ариза тақдим этган ҳолда мамлакатда бир йил давомида жами 180 кунгача бўлиши мумкин.

Ҳукумат маълумотига кўра, ушбу қарор 2026 йил 30 июндан бошлаб кучга киради.

Манба.