ЕОИИ (ЕАЭС)да навигация пломбалари: янги талаблар 2026 йилдан кучга киради.

2026 йил 11 февралдан бошлаб Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳудудида юк ташувларни навигация пломбалари орқали кузатиш тизими босқичма-босқич жорий этилади. Талаблар автомобиль ва темирйўл ташувларига тааллуқли бўлади. Навигация пломбалари икки ва ундан ортиқ ЕОИИ давлатлари ҳудуди орқали амалга ошириладиган ташувларга қўлланилади. Биринчи босқичда санкция остидаги товарлар, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари, алкоголь, тамаки ва муайян товар гуруҳлари […]

Read more

2026-йил 1-январдан Европа Иттифоқига автоулов орқали кирувчи товарлар учун ICS2 декларациялари мажбурий бўлади.

Европа Иттифоқи 2026-йил 1-январдан бошлаб автотранспорт орқали ЕИга олиб кирилаётган барча товарлар учун Import Control System 2 (ICS2) доирасида олдиндан электрон декларация (ENS) топшириш талабини жорий этмоқда. Автоташувчилар учун асосий ўзгаришлар: — ENS декларацияси чегарага киришдан камида бир соат олдин тақдим этилиши шарт. — Маълумотларнинг нотўғри ёки тўлиқ бўлмаслиги учун жавобгарлик ташувчи зиммасига юкланади. — […]

Read more

Польша Беларус билан чегарадаги икки пунктни қайта очди.

Польша 16–17 ноябрь кечаси Беларусь билан чегарадаги икки автомобиль ўтказиш пунктларини ишга туширди: «Кузница Белостоцкая/Брузги» ва «Бобровники/Берестовица». Бу ҳақда Беларусь Давлат чегара хизмати маълум қилди. «Кузница Белостоцкая/Брузги» орқали фақат енгил автомобиллар ҳаракатланиши мумкин. «Бобровники/Берестовица» эса фақат ЕИ, Швейцария ва ЕЭИ мамлакатларида рўйхатдан ўтган юк машиналарини қабул қилади. Қозоғистон, Ўзбекистон каби учинчи мамлакатлар юк машиналари ҳозирча […]

Read more

Беларусь Европа Иттифоқи давлатларидан келаётган транспорт воситалари ҳаракатини чеклади.

Беларусь Республикаси Европа Иттифоқига аъзо давлатларда рўйхатдан ўтган транспорт воситалари ҳаракатига махсус чекловлар киритди. Бу қарор мамлакат ичида хавфсизликни таъминлаш ва транспорт оқимини тартибга солиш мақсадида қабул қилинган. Янги чораларга кўра, қуйидаги ҳаракатлар тақиқланади: • Европа Иттифоқига аъзо давлатларда рўйхатдан ўтган юк машиналари ва тягчиларнинг Беларус ҳудудида ҳаракатланиши; • Польша Республикаси ва Литва Республикасида рўйхатдан […]

Read more

Латвияда чегарадан ўтиш учун электрон навбат мажбурий бўлади.

2025 йил 15 октябрдан бошлаб, Латвиянинг ташқи чегарасини кесиб ўтаётган барча транспорт воситалари учун электрон навбатда олдиндан рўйхатдан ўтиш мажбурий бўлади. Қонунда белгиланган айрим истиснолардан ташқари, барча ҳайдовчилар ушбу навбатга рўйхатдан ўтиши керак. (Масалан, велосипедлар, от аравалари, Еврокомиссия паспортига эга шахслар ва ҳ.к.) Халқаро йўналишларда йўловчи ташувчи автобуслар рўйхатдан ўтиши шарт, аммо тўловдан озод этилади. […]

Read more

2025 йил 1 октябрдан бошлаб Озарбайжонда суғурта тартибига ўзгартириш тўғрисида.

Озарбайжон Республикаси рақамли ривожланиш ва транспорт вазирлиги қошидаги Озарбайжон қуруқлик транспорти агентлиги суғурта тартиби ўзгарганлигини эълон қилди. 2025 йил 1 октябрдан бошлаб Озарбайжон Республикаси давлат чегараси орқали ўтиш пунктларида транспорт воситалари эгалари учун фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш шартномаларини рўйхатдан ўтказиш тўхтатилади. Озарбайжон ҳудудига чет элда рўйхатдан ўтган транспорт воситаларида кирадиган ташувчилар TPL.AZ  онлайн платформаси орқали онлайн […]

Read more

Россия. 2025 йил 1 октябрдан “Верхний Ларс” назорат-ўтказиш пунктида электрон навбат тизими ишга туширилади.

Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг 2025 йил 28 апрелдаги 1064-р-сон буйруғига биноан “Верхний Ларс” ўтказиш назорат пункти юк ташиш учун чегарани кесиб ўтиш санаси ва вақтини олдиндан брон қилиш зарур бўлган назорат пунктлари рўйхатига киритилган. 2025 йил 1 октябрдан бошлаб “Верхний Ларс” ўтказиш назорат пункти орқали электрон навбат ёрдамида чегарани кесиб ўтиш тартиби Россия Транспорт вазирлигига […]

Read more

Ўрта коридор истиқболлари: Марказий Осиё ва Озарбайжон нуқтайи назари.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази, “Маъно” тадқиқот ташаббуслари маркази, PeaceNexus Фонди ва хорижий экспертлар томонидан “Ўрта коридор истиқболлари: Марказий Осиё ва Озарбайжон нуқтайи Назари” номли таҳлилий ҳисобот тайёрланди. Ушбу таҳлилий ҳисобот “Геосиёсий беқарорлик шароитида муқобил халқаро транспорт йўлакларини шакллантириш ва Ўрта йўлакни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида тайёрланган. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси […]

Read more

Россия. Қозоғистон билан чегарадаги Озинки автомобил назорат пунктини реконструкция қилиш давом этмоқда.

Жорий йилнинг феврал ойида бошланган Россия ва Қозоғистон чегарасидаги “Озинки” назорат ўтказиш пунктини (Саратов вилояти) реконструкция қилиш фаол босқичга ўтди. Ишларни 2027 йилда якунлаш режалаштирилган. Натижада кунига 1300дан ортиқ автотранспорт воситасининг ўтказиш қобилияти жорий кўрсаткичлардан деярли 5,5 баробар кўп бўлади. Россиянинг AСМAПи эътиборини “Озинки” назорат-ўтказиш пунктининг модернизацияси назорат-ўтказиш пункти ёпилмасдан амалга оширилаётганига, баъзан чегарадан ўтишда […]

Read more

Россия учун TIR-EPD тизимидаги муҳим ўзгаришлар.

TIR-EPD тизими Россия учун транзит декларациясининг янги форматини жорий қилмоқда. ЕОИИда транзит декларациясига қўйиладиган янги талабларга мувофиқ, Россияга EPD юборган TIR Carnet эгалари қўшимча маълумотларни тақдим этишлари керак: Божхона операциялари саҳифасидаги товарларнинг белгиланган коди: ташилаётган товарлар шахсий фойдаланиш учунми, гуманитар ёрдамми ёки ушбу тоифаларнинг ҳеч бирига тегишли эмаслигини кўрсатиш. Ташувчилар, жўнатувчилар ва олувчилар учун субьект […]

Read more