Литва Беларусия билан чегарадош яна иккита назорат ўтказиш пунктини ёпиши мумкин

Литва Беларусия билан чегарадош яна иккита автомобил назорат пунктини ёпиши мумкин. ТАСС берган ахборотга кўра, бундай таклиф республиканинг хавфсизлик масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссияси томонидан маъқулланган. Шундай қилиб, Литва ва Белорусия ўртасида фақат иккита автомобил ўтиш жойи хавф остида. “Хавфларни камайтириш бўйича масъул органларнинг таклифларини муҳокама қилгандан сўнг, Литва орқали Белорусияга транзит ўтишларнинг ортиши, Белорусия разведка […]

Read more

Белоруссияда суғурта полисини олдинроқ сотиб олиш имконияти ва зарурлиги тўғрисида

Беларусда суғурталаш тарифларининг ўсиши кутилаётганлиги муносабати билан AIRCUZ Беларусия халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси “БАМАП” билан келишилган ҳолда Беларусияда Ўзбекистон автомобиллари учун суғурта полисини олдиндан олиш имкониятини ишлаб чиқди. Шу мақсадда ташувчиларга “ДСД-Страхование” МЧЖ суғурта брокерига қуйидаги контактлар орқали мурожаат қилишни таклиф қиламиз: https://dsd-insurance.by/ Боғланиш учун: Денис Знак (тел: +375 29 312 87 68; E-mail: denisznak@list.ru) […]

Read more

Россиянинг “Лобок” назорат пункти “санкцияга тушган” товарларни транзит ўтказиш рўйхатига қўшилди

Россия Федерацияси ҳукуматининг 31.01.2024 й №91-сонли Қарори билан Беларусия Республикаси билан чегарадош бўлган Лобок назорат пункти: –Россия Федерацияси ҳудуди орқали учинчи мамлакатларга халқаро автомобил транспортида транзит ва темир йўл транспортида транзит ўтувчи Россия юридик шахслари ва (ёки) жисмоний шахсларга нисбатан иқтисодий санкцияларни қўллаш тўғрисида қарор қабул қилган ёки бундай қарорга қўшилган мамлакатларнинг арим турдаги қишлоқ […]

Read more

Грузия ҳукумати транспорт воситаларни “Казбеги” назорат ўтказиш пункти орқали киришларида ёқилғи миқдорига чекловлар қўйди

Хабар қилинишича, Грузияга “Казбеги” автомобилларни назоратдан ўтказиш пункти (Россия томонидан “Верхний Ларс” назорат ўтказиш пункти) орқали кирувчи оғир юк транспорт воситалар ёқилғини фақат штатдаги битта ёқилғи бакида ташиш ҳуқуқига эгалар. Ёқилғини қўшимча штатдаги бакда мавжуд бўлишига йўл қўйилмайди ва ушбу қоидабузарлик учун божхона ходимлари ҳайдовчиларни жаримага тортадилар. Жарима миқдори 2000 Грузия ларисини (04.02.2024 й. ҳолатига […]

Read more

Беларусияда хорижий транспортни мажбурий суғурталаш нархини оширилиши тўғрисида эслатма

AIRCUZ 2024 йилнинг 13-февралидан бошлаб Беларуссия Республикасида хорижий автомобилларни суғурталаш нархларини ошиши тўғрисида эслатиб қўяди. Жорий этиладиган суғурта бадалларини миқдори бир йиллик суғурта даври учун, хусусан, юк автомобиллари/ ўзи тортувчи, уларни шассиси ва тракторлар учун – 723 евро, юк автомобилларни тиркамалари ва ярим тиркамалари учун –110 евро ташкил этади. Барча тарифлар билан ҳавола орқали танишишингиз […]

Read more

01.02.2024 йилдан бошлаб юк транспорт воситаларнинг Волгоград орқали транзит ўтиши чекланди

Волгоград вилояти транспорт ва йўл хўжалиги Қўмитасини хабарига кўра 01.02.2024 йилдан бошлаб юк транспорт воситаларининг Волгоград орқали транзит ўтишига чеклов қўлланилади. Юк транспорт воситаларини шаҳар орқали транзит ўтишларига фақат тунги вақтларда рухсат берилади. Янги қоида чексиз муддатга жорий этилмоқда. Янги қоидаларга кўра, транзит ўтувчи юк транспорт воситаларни кундузи — соат 07:00 дан 22:00 гача шаҳар […]

Read more

Европа Иттифоқи Марказий Осиё билан боғловчи қуруқлик йўлакларини фаол равишда ривожлантиришни режалаштирмоқда

Брюсселда ўтказилган “Global Gateway” ҳалқаро инвестиция форум доирасида Европа ва Марказий Осиё ўртасидаги “Ўрта коридор” (Хитой-Марказий Осиё-Кавказ-Туркия-Каспий денгизи орқали Европа Иттифоқи) ривожлантириш истиқболлари ва уни ривожлантиришга сармоя киритиш режалари муҳокама қилинди. Хабар қилинишича, европа ва халқаро молия институтлари Марказий Осиё минтақасида барқарор транспорт алоқаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун камида 10 миллиард евро сармоя киритмоқчи. Манбаа. 

Read more

Ўзбекистон ва Эстония ўртасида халқаро автомобил транспорти соҳасида Келишув имзоланди

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг хабар беришича, кеча Брюсселда бўлиб ўтган “Европа – Марказий Осиё: транспорт боғлиқлиги” инвестиция форуми доирасида транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров ва Эстониянинг Европа Иттифоқидаги доимий вакили, элчи Айво Орав халқаро автомобилларда ташувлар масалаларини муҳокама қилдилар ва унга тегишли Келишувни имзоладилар. Ушбу келишувнинг амалга оширилиши автомобил ташувлари географиясини ривожлантириш ва кенгайтириш, […]

Read more

Ҳужжатлардаги божхона муҳрларини ва муҳрлар тўғрисидаги маълумотларни назорат қилиш зарурлиги тўғрисида

“AIRCUZ”га ҳалқаро юкларни ташишда қийинчиликларга дуч келган бир қатор ташувчилардан сўровлар келиб тушди. Шундай қилиб, тақдим етилган маълумотларга кўра, ЕОИИ ҳудуди орқали транзит ўтиш пайтида ушбу ташувчиларнинг транспорт воситалари Қозоғистон ҳудудига “Казигурт” назорат пункти орқали кириб, Россия ҳудудидан чиқишни “Бурачки” назорат пункти орқали амалга оширилган. “Бурачки” назорат пунктида назорат тартиб-қоидаларини амалга ошираётганда, Россиянинг ваколатли органлари […]

Read more

Россияда 2024 йилнинг 1-февралидан “Платон” тизими бўйича йўллар учун тўлов ҳақи ошади

Россия Федерациясининг тарнспорт вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1-февралидан бошлаб Россиянинг федерал автомагистралларида рухсат этилган максимал оғирлиги 12 тоннадан ортиқ бўлган оғир транспорт воситалари учун йўл ҳақи истеъмол нархлари индексининг ўзгаришига мувофиқ 7,42%га индексланади ва уни миқдори 3,05 рубл/км (жорий тарифга 21 тийин қўшилади) ташкил қилади. Тариф ставкалари, тўлов шартлари ва бошқа зарурий маълумотлар билан […]

Read more