Тошкент, Нукус ва вилоятлар марказларида «Евро-5» стандартидан паст автомобиллар сони босқичма-босқич чекланади.

Тошкент, Нукус ва вилоят марказларида 2030 йилгача «Евро-5» ва ундан юқори стандартларга жавоб бермайдиган автотранспорт воситаларининг эксплуатацияси босқичма-босқич чекланади. Бу ҳақда президент қарорида кўзда тутилган. Ўзбекистонда 2030 йилгача «Евро-5» ва ундан юқори стандартларга жавоб бермайдиган автотранспорт воситаларининг ҳаракати Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида босқичма-босқич чекланади. Бу Шавкат Мирзиёевнинг 21 февралдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2024 йилда амалга оширишга оид давлат […]

Read more

Тошкентда 2024 йилнинг 1 мартдан бошлаб тиғиз вақтларда юк машиналар ҳаракати тақиқланади.

2024 йилнинг 1 мартдан бошлаб Тошкент шаҳрида рухсат этилган тўла вазни 10 тоннадан юқори бўлган юк автомобиллари ва тиркамаларнинг ҳаракати тиғиз вақт оралиқларида тақиқланади. Президент бу ҳақдаги фармонни имзолади. 1 мартдан бошлаб Тошкент шаҳрида юк ташиш учун мўлжалланган, рухсат этилган тўла вазни 10 тоннадан юқори бўлган N2, N3 ва О4 тоифаларига кирувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракати тиғиз вақт оралиқларида тақиқланади. […]

Read more

Литва 2024 йилнинг 1-март куни Беларусия билан чегарадош яна иккита ўтказиш пунктини ёпиши мумкин.

Уюшма томонидан аввалроқ берилган хабарга қуйидагиларни қўшимча сифатида инобатга олишингизни сўраймиз: Литва ҳукумати ҳам Беларусия чегарасидаги иккита автомобил ўтказиш пунктини – “Лаворишкес/Котловка” и “Райгардас/Привалка” ёпилишини мақуллади. Тегишли қонун лойихаси республика Сеймасига кўриб чиқиши учун тақдим этилди. Агар у қабул қилинса, 2024 йилнинг 1-март кунидан бошлаб иккита назорат пунктини фаолияти тўхтатилади. Шу ойнинг бошида Беларусия билан […]

Read more

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида янги божхона пости қурилмоқда.

Ўзбекистоннинг «Учқўрғон» ва Қирғизистоннинг «Кенгсай» чегара божхона постлари 2024 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида Ўзбекистонни қўшни Қирғизистон билан боғловчи янги чегара пости қурилиши давом этмоқда. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги хабар берди. Қайд қилинишича, иншоот Учқўрғон тумани, «Бўстон» маҳалласидаги «Учқўрғон – Маданият» йўлининг ўнинчи километрида барпо этиляпти. Худди шундай лойиҳа Қирғизистоннинг Навкент тумани, […]

Read more

Қозоғистон Россия билан чегарада электрон навбат тизимини кенгайтиришда давом этмоқда.

Қозоғистон Давлат даромадлари қўмитасининг хабарига кўра, ҳозирги вақтда Россия билан чегарадаги бешта назорат–ўказиш пунктида электрон навбат тизимини ишга тушириши керак. Келгуси ойларда унга яна учта автомобиль ўтиш жойи уланади. Эслатиб ўтамиз: Қозоғистон электрон навбатни амалга оширган Россия билан чегарадаги биринчи назорат пункти “Бидаик” ўтиш жойи эди (Россия томонидан — Омск вилоятидаги Одесское халқаро назорат ўказиш […]

Read more

Ўзбекистонда эндиликда аёл ҳайдовчилар ҳам автобус ва электробусларни бошқариш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг маълумотларига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига (85-сон, 12.02.2024-й.) мувофиқ ҳукуматнинг 2018-йил 31-майдаги 408-сон қарорининг 2-иловаси 27-банди ҳамда 3-иловаси 5-банди ўз кучини йўқотди. Шу тариқа аёлларга қуйидаги йўналишлар бўйича меҳнат фаолиятини олиб бориш учун ҳуқуқий асос яратилди: юк кўтариши 2,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларини бошқариш; йўловчиларнинг сони 14 кишидан ортиқ бўлган […]

Read more

Белоруссия ва Латвия чегарасидаги “Урбаны/Силене” назорат-ўказиш пункти ёпиқлигича қолади.

Латвия ҳукуматининг расмий сайтида Латвия Вазирлар Маҳкамаси Беларуссия билан чегарадаги Силене назорат-ўказиш пунктини қайта очмасликка қарор қилганиги айтилган. Шу билан бирга, ўтган йилнинг август ойида жорий этилган чегара тизимининг кучайтирилган режими эндиликда бекор қилинди. Белорусия томонидан ноқонуний муҳожирлар оқимининг кучайиши фонида 2023 йил 11-августидан олти ой муддатга Латвия давлат чегараси учун кучайтирилган хавфсизлик режими жорий […]

Read more

Қозоғистон. Учинчи давлатларни юкларини қайта-илиб/қайта-юклаб ташишни тақиқлаш 2025 йилнинг 1- январигача тўхтатилди.

Қозоғистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2015 йил 27-мартдаги №353-сонли буйруғи билан тасдиқланган, жорий йилнинг 10-февралидан кучга кирган, 2024 йилнинг 9 февралидаги “Ҳалқаро автомобил ташувлари рухсатнома тизимини Қозоғистон Республикасида қўллаш Қоидалари” 51-2 параграф билан қуйидагича тўлдирилди: “51-2. Ушбу Қоидаларнинг 48-бандининг иккинчи қисми ва 51-бандининг талаблари Евроосиё иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатларда рўйхатдан ўтган, Қозоғистон Республикаси ҳудудига(ларига) юк ташиш […]

Read more

Россия ва Финляндия ўртасидаги автомобил чегараси 2024 йил 14 апрелгача ёпиқ қолади.

Аввалроқ тахмин қилинганидек, Россия ва Финляндия ўртасидаги автомобил назорат-ўказиш пунктлари 11 февралдан кейин ҳам очилмайди. Финляндия Ички Ишлар Вазирлигининг пресс-релизидан маълум бўлишича, чегара ўтиш жойлари камида яна икки ой ишламайди. Бу хақидаги қарор Республика ҳукумати кенгашининг йиғилишида қабул қилинди. Эслатиб ўтамиз, Финляндия ташаббуси билан Россия-Финляндия чегарасидаги назорат-ўказиш пунктлари ўтган йилнинг ноябр ойи ўрталарида босқичма-босқич ёпила […]

Read more

2024-йил 9-февралдан 11-февралгача Хитой билан чегарадаги автомобил назорат-ўтказиш пунктлари ишламайди.

Қозоғистон Республикаси Давлат даромадлари қўмитаси 2024 йилнинг 9-11 феврал кунлари Хитой Халқ Республикасида Баҳор байрамини нишонлаш муносабати билан Қозоғистон-Хитой чегарасидаги автомобил назорат-ўтказиш пунктлари орқали жисмоний шахсларни, транспорт воситалари ва товарларни автомобил транспортида ўтиши тўхтатилишини маълум қилади. Қозоғистон-Хитой чегарасидаги темир йўл назорат-ўтказиш пунктлари одатдагидек ишлашда давом этади. Ташувчилардан ва чегарани кесиб ўтишни хоҳловчиларлардан чекловларни ҳисобга олган […]

Read more