Қирғизистон. Бишкек-Ўш автомобил йулидаги туннеллардан автотранспорт воситаларининг ўтиши учун тўлов тўғрисида.

Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5-декабрдаги 638-сонли қарори билан Бишкек-Ўш автомобил йўлидаги туннеллардан автотранспорт воситаларининг ўтиши учун йиғим миқдори тасдиқланди. Бишкек-Ўш автомобил йўлидаги туннеллардан ўтувчи транспорт воситалари учун тўлов ставкалари: № Туркум (ТС) Автотранспорт тури Транспорт воситаларини ўтиш нархи (сом) Маҳаллий Хорижий ва транзит 1 M1 Йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари […]

Read more

Қозоғистон давлат чегарасини кесиб ўтиш тарифларидаги ўзгаришлар.

Молия вазирлигини 2024 йилнинг 5-мартдаги буйруғи билан автотранспорт воситалари, юк ва товарларни Қозоғистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш, шунингдек уларнинг электрон навбат орқали ўтиши учун тўловлар миқдорини ўзгартирди, деб хабар беради Zakon.kz . Киритилган ўзгартиришларга кўра юк автотомобиллар, шу жумладан ўзи тортувчи тиркамали транспорт воситалар чегарадан ўтишларидаги тўлов уларни автоматлаштирилган электрон навбат тизимида бронлаш санаси […]

Read more

Грузия. 2024 йил 20-мартдан бошлаб Тбилисида юк машиналари ва автобусларнинг тиғиз соатларда ҳаракатланиши тақиқланади.

Грузия Иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазирлигининг хабар беришича, Тбилиси шаҳрида 2024 йил 20-мартдан бошлаб М3, N2, N3 тоифали транспорт воситаларининг шаҳар ичидаги умумий фойдаланишдаги йўлларида ҳаракатланишига чекловлар жорий этилади. Чекловлар тиғиз соатларда соат 08:00 дан 11:00 гача ва 17:00 дан 20:00 гача амал қилади. Ушбу чекловлар қўлланилмайди: – календар йилининг август ойида; – Грузия қонунчилигида […]

Read more

Эрон билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.

2024 йилнинг 4-март куни транспорт вазири Илҳом Махкамов Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Aли Искандарий билан учрашди. Учрашувда мамлакатларимиз ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш йўналишлари муҳокама қилинди. Хусусан, автомобил транспортида юк ташувларини ривожлантириш, бунда миллий ташувчилар учун қулай шарт-шароитларни яратиш, ушбу йўналишда тўлов ва йиғимларни камайтириш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб […]

Read more

Бош котиб Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси раисини қабул қилди

Жорий йилнинг 6-март куни Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо ва кузатувчи давлатлар Миллий Транспорт Ассоциациялари раҳбарларининг биринчи учрашуви доирасида Туркий давлатлар ташкилотининг Бош котиби, элчи Kubanychbek Omuraliev Ўзбекистон халқаро автомобил ташувчилар уюшмаси раиси Санжар Пўлатовни қабул қилди. 6-mart kuni Turkiy davlatlar tashkiloti (TDT) Bosh kotibi, elchi, Kubanichbek O‘muraliyev TDTga a’zo va kuzatuvchi davlatlarning Milliy transport […]

Read more

Ўзбекистон. Учинчи давлатга/дан автомобилда юкларни халқаро ташиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 7-июлдаги “Aвтомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг рухсатнома тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 277-сон қарорига мувофиқ жўнатувчи мамлакатда юкланган ва қабул қилувчи мамлакатда туширилган, жўнаш ёки қабул қилиш мамлакати ҳисобланмайдиган мамлакатда рўйхатга олинган автотранспорт воситаларида юкларни ташиш учинчи давлат ҳудудидан ёхуд учинчи давлат ҳудудига автомобилда юкларни халқаро ташиш (учинчи […]

Read more

Беларусия. 2024 йил 1-мартдан бошлаб Литва “Котловка” ва “Привалка”га туташ назорат-ўтказиш пунктлари орқали харакатланишни тўхтатади.

Уюшма томонидан аввалроқ берилган хабарга қуйидагиларни қўшимча сифатида инобатга олишингизни сўраймиз: Беларусия Республикаси Давлат Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2024-йил 1-март соат 00:00 дан бошлаб, Литва томонининг ташаббуси билан, Беларусиянинг “Котловка” ва “Привалка” билан чегарадош Литва назорат-ўтказиш пунктлари орқали транспорт харакати тўхтатилади. Агар кўрсатилган назорат-ўтказиш пунктлари божхона транзити тартибига мувофиқ товарларни етказиб бериш жойи сифатида белгиланган бўлса, улар […]

Read more

Ўзбекистон ва Туркманистон чегарасида савдо зонасини ташкил этиш тасдиқланди.

Ўзбекистон ва Туркманистон чегарасида савдо зонасини ташкил этиш тасдиқланди. Шавкат Мирзиёев 28 феврал куни Ўзбекистон—Туркманистон эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот канали хабар бермоқда. Янги зона Хоразмнинг Шовот туманида 3,1 гектар майдонда жойлашади. Бу ерда товарларни сақлаш, саралаш, сотиш, шунингдек транспорт ва бошқа хизматлар учун инфратузилма яратилади. […]

Read more

Ғарбий Қозоғистон вилояти чегарасида 500 та юк машинасидан иборат тирбандлик юзага келди.

Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Россия билан чегарасида, “Сырым” чегара назорат пункти худудида, транспорт воситаларининг катта тўпланиши кузатилмоқда. КТК материалларига мурожаат қилган холда, беш юзга яқин юк машинаси узун навбатда туришга мажбур, дея хабар беради Bizmedia.kz. Катта тоннажли транспорт ҳайдовчиларидан бири Юрий Чуприн: “Йўлларнинг ёпилишига олиб келган қаттиқ совуқ туфайли тирбандлик бир неча километрга йетди. Оғир юк […]

Read more

2024 йилнинг 22- февралида халқаро автомобил ташувлари бўйича Ўзбекистон-Литва қўшма комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди

Учрашувда халқаро автомобил ташувларини ривожлантириш, юкларни етказиб бериш занжирининг узлуксизлигини таъминлаш, шу билан бирга миллий ташувчилар учун янада қулай шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув давомида Литва транспорт ва алоқалар вазирлиги билан 2023 йил учун хорижий рухсатнома бланкаларини амал қилиш муддатини 2024 йилнинг 15- мартигача узайтириш тўғрисида келишувга эришилди. Манбаа

Read more