
Транспорт соҳасида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Махкамов Остона шаҳрида Қозоғистон Республикаси Транспорт вазири Марат Карабайев билан ишчи учрашуви ўтказди. Учрашувда томонлар ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш, темир йўл ва автомобил транспорти, транспорт инфратузилмасини қуриш йўналишида ўзаро ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама этишди. Хусусан, “Ўзбекистон – Aфғонистон – Покистон” темир йўл қурилиши лойиҳасини […]