Россия Федерациясидан маҳсулотларни олиб чиқиб кетиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди.

Маълум қиламизки, Россия Федерацияси Ҳукумати томонидан 2024 йил 23 декабрда қабул қилинган №1874-сонли Қарорига асосан, 2022 йил 9 мартдаги №313-сонли Қарорга ўзгартиришлар киритилди. Ўзгартиришлар 3-Иловага тааллуқли бўлиб, унда Россия ҳудудидан, жумладан халқаро транзит ташувлар доирасида, чет давлатлар ва ҳудудларга олиб чиқилиши тақиқланган товарлар кодлари қайд этилган. Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2024 йил 23 декабрдаги №1874-сонли қарори […]

Read more

Навигацион пломбалар қўлланилиши ҳақида!

2024 йил 6 декабрда Иттифоқ давлатининг Олий Давлат Кенгаши «Товарларнинг ноқонуний импортига қарши курашиш бўйича айрим чоралар тўғрисида» ги декретни имзолади ва кучга киритди. Декрет қуйидаги товарларга татбиқ этилади: – Алкоголь маҳсулотлари (ТН ВЭД ЕОИИ 2203 00, 2204, 2205, 2206 00, 2207, 2208); – Тамаки ва никотин маҳсулотлари (ТН ВЭД ЕОИИ 2401, 2402, 2403, 2404); […]

Read more

Латвия тижорат юк машиналари ёнилғи лимитини чекламоқда.

2025 йил 1 январдан бошлаб Латвия Республикаси ҳудудига киришда янги талаб кучга киради. Унга кўра, бакларидаги ёнилғи ҳажми 200 литрдан ортиқ бўлган тижорат автотранспорт воситаларининг кириши тақиқланади. Қонунчиликка киритилган ўзгартишларда қуйидагилар қайд этилган: “(9) Латвия Республикаси ҳудудига аъзо давлат бўлмаган хорижий давлатдан, ушбу Қонуннинг 2-моддасининг 3.1-қисмида кўрсатилган ҳудудлардан, Оланд ороллари ёки Норманд оролларидан кириб келаётган […]

Read more

Беларусда божхона назорати зоналарини яратиш тартиби ўзгармоқда.

2025 йил 8 январдан бошлаб Беларусда доимий ва вақтинчалик божхона назорати зоналарини яратиш тартиби ўзгариши кутилмоқда. Бу ўзгаришлар 2024 йил 5 декабрда қабул қилинган Вазирлар Кенгашининг 674-сонли қароридан келиб чиқмоқда. Аҳамиятли ўзгаришлар: Омбор эгалари учун: Доимий божхона назорати зонасини яратиш учун юридик шахс буйруғи талаб қилинмайди. Юридик шахс реестрга киритилган кундан кейинги календарь кундан бошлаб […]

Read more