2024 йил 2 ноябрдан “Бенякони-ТЛC” идоравий божхона расмийлаштируви пункти иш бошлади. Бу ҳақда Беларус Республикаси Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

Беларус Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2024 йил 10 октябрдаги 53-сонли қарорига мувофиқ Вороновский туманидаги идоравий божхона расмийлаштируви пунктида “Гродноинвест” эркин иқтисодий зонаси ҳудудига жойлаштириш мақсадида эркин божхона зонаси божхона режимига жойлаштирилган ва унинг ҳудудидан олиб чиқиладиган, шунингдек экспорт божхона режимига жойлаштириладиган Евроосиё иқтисодий Иттифоқининг божхона чегараси орқали автомобил ва темир йўл орқали олиб ўтиладиган товарларга нисбатан божхона операциялари амалга оширилади.

Манба.