Ўзбек миллий ташувчиларидан Афғонистонда ундириладиган йигим ва тўловлар миқдори камайтирилди.

Ўзбекистоннинг экспорт ва импорт юк ташувларини Афғонистон ҳудуди орқали ривожлантириш, автомобиль транспортида халқаро юк ташувларини амалга ошириш жараёнида ундириладиган йиғим ва тўловларни қисқартириш, миллий ташувчиларимиз учун қулай шарт-шароитларни яратиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.  Афғонистон томони билан олиб борилган музокаралар натижаларига кўра ўзбек ҳайдовчиларидан мамлакат ҳудудида ундириладиган йиғимлар 6 500 афғони миқдорида (тахминан 99 АҚШ доллари) камайтирилди. […]

Read more

Беларус билан Литва чегарасидаги “Бенякони” назорат пунктида юк машиналари ҳаракати чекланган.

2024 йил 8 октябрдан 18 ноябргача “Бенякони” постида (қўшни Литва тарафидан — Шальчининкай), юк ташувчи транспорт воситалари ҳаракати учун кириш йўлининг йўл юзаси алмаштирилади. Шу муносабат билан юк ташувчи транспорт воситаларининг ўтиши енгил автомобиллар билан бир қаторда ташкил этилади. Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Беларус ва Литва ўртасидаги олтита автомобил ўтиш жойидан фақат иккитаси ишламоқда — “Бенякони/Шальчининкай” […]

Read more

Юқори Ларс ва Казбеги назорат пунктлари ўртасида таъмирлаш ишлари якунланди.

Россия Транспорт Вазирлиги ва Россия АСМАП маълумотларига кўра, юқори Ларс ва Казбеги давлат чегарасининг Россия-Грузия қисмидаги автомобил назорат пунктлари орасидаги “Шимолий туннел” даги йўлакни таъмирлаш ишлари якунланди. Шундай қилиб, Грузия ва Россия ўртасидаги ягона йўл яна нормал режимда ишламоқда. Биз ташувчилардан ташишни режалаштиришда тақдим этилган маълумотларни ҳисобга олишларини сўраймиз. Манба.

Read more