Европа Иттифоқи Марказий Осиё билан боғловчи қуруқлик йўлакларини фаол равишда ривожлантиришни режалаштирмоқда
Брюсселда ўтказилган “Global Gateway” ҳалқаро инвестиция форум доирасида Европа ва Марказий Осиё ўртасидаги “Ўрта коридор” (Хитой-Марказий Осиё-Кавказ-Туркия-Каспий денгизи орқали Европа Иттифоқи) ривожлантириш истиқболлари ва уни ривожлантиришга сармоя киритиш режалари муҳокама қилинди. Хабар қилинишича, европа ва халқаро молия институтлари Марказий Осиё минтақасида барқарор транспорт алоқаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун камида 10 миллиард евро сармоя киритмоқчи. Манбаа.