Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2020 йил 27 мартдаги 8/1759-440-сонли хатига кўра,

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1057-сонли “Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини такомиллаштириш тўғрисидаги” қарори ижроси юзасидан Давлат Божхона қўмитасининг 2020 йил 25 февралдаги 01-01/12-00226-сонли хатида келтиритлган таклифларига Вазирлар Махкамаси томонидан розилик билдирилди.

Жумладан, қарорга мувофиқ:

  • чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан зтишнинг аниқ муддатлари (дақиқаларда) белгиланди;
  • ўтказиш пунктларида фаолият олиб борувчи давлат назорати органларининг бир-бирини такрорловчи назорат функциялари бекор қилинди (товарлар ва автотранспорт воситалари фақатгина божхона органлари томонидан кўрикдан ўтказилмоқда);
  • товарлар ва транспорт воситалари, агар мазкур товарлар ва транспорт воситалари қонун ҳужжатларига мувофиқ фитосанитария ва ветеринария назоратига тегишли бўлмаса, уларни фитосанитария ва (ёки) ветеринария назоратидан ўтказиш тақиқланди;
  • ўтказиш пунтида юк транспорт воситаларини божхона расмийлаштируви вақтини тақсимлаш имкониятини беради навбатларни бошқариш электрон тизимини жорий этилиши ҳамда автотранспорт воситларини ўтказиш пунктида бўлиш вақтининг чекланган муддати белгиланди (егнгил автотранспортлар учун 15 дақиқа, юк автотранспортлар учун 30 дақиқа);
  • ўтказиш пунктларида назорат тартиботларини бажаришда санитария-эпидемиология, фитосанитария ва ветеринария назорати органлари фаолиятини божхона органлари томонидан самарали ва оператив мувофиқлаштирилиши йўлга қўйилди;
  • давлат назорати органлари томонидан ҳайдовчилар, товарлар ва транспорт воситларини “ягона дарча” тамойили асосида назорат тартиб-таомиллардан ўтказилиши йўлга қўйилмоқда;
  • ўтказиш пунктларига бевосита туташ ҳудудда юожхона терминали мавжуд бўлган ҳолларда, товар ва транспорт воситаларининг божхона, фитосанитария ва (ёки) ветеринария назоратларини божхона терминалларида амалга оширилиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибиятнининг 2020 йил 13 мартдаги 24/1-1571-сонли топшириғига асосан, Давлат божхона қўмитаси, “ўздавкарантин” инспекцияси, Санитария-эпидемиологик осойишталик назорати, Ветеринария ва чорвачаликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда автотранспорт воситалари ҳаракати юқори бўлган чегара божхона постларини кўрикдан ўтказишга мўлжалланган замонавий инспкцион-кўрик мажмуалари (“Z-Portal” каби) билан жиҳозлаш, чегарада хавфни бошқариш тизимини жорий этиш ҳамда давлат назорати органлари томонидан ўтказиш пунктида ҳайдовчилар, товарлар ва транспорт воситаларининг назорат тартиб-таомиллардан ўтказилишини “Ягона дарча” божхона ахборот тизими асосида амалга оширилишини йўлга қўйиш чораларини кўриш белгиланди.