2026 йил 1 сентябрдан Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2021 йил 29 июндаги 1052-сон қарорига киритилган ўзгартиришлар кучга киради.

Янги тартибга мувофиқ, халқаро автомобиль ташувларини амалга оширувчи транспорт воситаларининг Россиядаги умумий фойдаланишдаги пуллик автомобиль йўллари ва уларнинг пуллик участкаларидан фойдаланганлик учун тўловларни амалга оширганлиги божхона органлари томонидан ахборот тизимлари орқали текширилади.

🔎 Текширув транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами асосида амалга оширилади. Божхона органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали давлат ва муниципал тўловлар тўғрисидаги ахборот тизимидан тегишли маълумотлар олинади.

❗️ Агар транспорт воситаси бўйича пуллик йўлдан фойдаланганлик учун тўланиши лозим бўлган, аммо тўланмаган тўлов мавжудлиги аниқланса, божхона органи ходими ҳайдовчига ушбу тўловни амалга ошириш талаби билан ҳужжат тақдим этади.

🚫 Шу билан бирга, транспорт воситасининг кейинги ҳаракатланишини тақиқлаш тўғрисида қарор расмийлаштирилади.

📌 Шу муносабат билан AIRCUZ Россия Федерацияси ҳудудида халқаро ташувларни амалга ошираётган автоташувчиларга пуллик автомобиль йўллари ва уларнинг пуллик участкаларидан фойдаланиш учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш ва қарздорлик мавжуд эмаслигини олдиндан текширишни тавсия этади.